• Руҳоний: АҚШ дунёнинг энг ёмон шароитида турибди
    Руҳоний: АҚШ дунёнинг энг ёмон шароитида турибди

Эрон ислом жумҳурияти президентига кўра, бир нечта мамлакат ва минтақадаги айрим режимлардан ташқари Америка қўшма штатларининг ёнида ҳеч ким қолмади. АҚШ бугунги кунда дунёда энг ёмон шароитда турибди. 

Ҳасан Руҳоний чоршанба куни давлат ҳайъатининг йиғилишидаги нутқида шундай айтдики, бугун Америка иттифоқчилари ушбу мамлакатнинг ёнида эмас. Ҳатто АҚШнинг анъанавий иттифоқчилари ҳам Америкадан анча узоқлашди ва ушбу узоқлашувларидан фахрланишмоқда. 

Ҳасан Руҳонийнинг маълум қилишича, Бирлашган миллатлар ташкилоти, Юнеско, Атом энергетикаси халқаро ташкилоти ва Халқаро жиноят Суди каби халқаро ташкилотлар ҳам Американинг сиёсатларидан рози эмас. 

Шунингдек, Эрон ислом жумҳурияти президенти Американинг бугунги кундаги ички шароитининг ўтган йиллардан кўра анча фарқ қилишини ва бугунги ҳолат Америка тарихида энг ёмон шароитга тўғри келишига ишора қилиб, шундай айтдики,

бугунги кунда Америкадаги зиёлилар, экспертлар ва тадқиқотчи олимлар, Оқ уйнинг масъуллари томонидан олиб борилаётган сиёсатларни маъқуллашмайди.

Ҳатто уларнинг айримлари Оқ уй расмийларини очиқ-ойдин аблах деб айтишмоқда. Бундай вазият эса, Америка тарихида камдан кам ҳолатларда учрайди.  

Ёрлиқ

сентябр 12, 2018 16:41 Asia/Tashkent
Шарҳ