• Ироқчи: Эрон, Ҳиндистон ва Афғонистон ҳамкорлиги ўзаро яқинлашувининг намунасидир
    Ироқчи: Эрон, Ҳиндистон ва Афғонистон ҳамкорлиги ўзаро яқинлашувининг намунасидир

Эрон ва Ҳиндистоннинг иқтисодий, хавфсизлик ва сиёсий жиҳатдан муҳим мамлакат сифатида Афғонистонда ўз таъсирларига эга эканлигини таъкидлаб шундай айтдики, уч томонлама ҳамкорлик Афғонистонда ва минтақада сулҳ ва барқарорлик учун фойдалидир

Эрон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Саййид Аббос Ироқчи Эрон, Ҳиндистон ва Афғонистоннинг Чобаҳор бўйича ҳамкорликларини минтақа даражасидаги ўзаро яқинлашув рамзи деб атади. 

Ирна агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ҳиндистон, Афғонистон ва Эрон ташқи ишлар вазирлари ўринбосарларининг уч томонлама йиғилишида иштирок этиш учун Эрон делегациясига бошчилик қилиб Афғонистон пойтахти Кобулга сафар қилган Саййид Аббос Ироқчи сешанба куни мухбирлар билан қилган суҳбатида,

Эрон ва Ҳиндистоннинг иқтисодий, хавфсизлик ва сиёсий жиҳатдан муҳим мамлакат сифатида Афғонистонда ўз таъсирларига эга эканлигини таъкидлаб шундай айтдики, уч томонлама ҳамкорлик Афғонистонда ва минтақада сулҳ ва барқарорлик учун фойдалидир.  

Эрон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Чобаҳор порти бўйича иқтисодий лойиҳа хусусида ҳам шундай айтдики, Ҳиндистонликлар ушбу порт соҳасида махсус ҳисоб очган ва ушбу портнинг ривожланишида жиддий иштирок этиш ҳамда кўмак қилишдан ташқари сармоя киритди. 

сентябр 12, 2018 17:23 Asia/Tashkent
Шарҳ