• Эрон, Россия ва Туркиянинг Сурия бўйича маслаҳатлашувлари якунига етди
    Эрон, Россия ва Туркиянинг Сурия бўйича маслаҳатлашувлари якунига етди

Сешанба куни Эрон делегациясига бошчилик қилган Жоберий Ансорий ва Россиядан Александр Лаврентев ҳамда Туркиянинг Сурия сулҳидаги вакили Седот  Унол шунингдек БМТ бош котибининг Сурия ишлари бўйича махсус вакили Дей Мистуро билан Вена шаҳрида Сурия конституцияси комитети бўйича иккинчи маслаҳатлашувлар раундини ўтказишди

Эрон, Россия ва Туркиянинг Сурия сулҳи бўйича жараёндаги маслаҳатлашувларнинг иккинчи раунди кеча сешнаба куни БМТ бош котибининг  Сурия ишлари бўйича махсус вакили иштирокида Венада Сурия конституцияси комитети тўғрисида ўтказилди. 

Теҳронда Остона жараёни етакчиларининг йиғилишининг муваффақиятли ўтказилишидан тўрт кун ўтиб, Эрон, Туркия ва Россия президентлари Сурия бўҳронини ҳал этиш учун сиёсий жараёнга кўмак қилиш учун ҳамкорликни давом эттиришни ва Сурия конституцияси комитетини шакллантиришни янада осонлаштиришни таъкидлашди. 

Сешанба куни Эрон делегациясига бошчилик қилган Жоберий Ансорий ва Россиядан Александр Лаврентев ҳамда Туркиянинг Сурия сулҳидаги вакили Седот  Унол шунингдек БМТ бош котибининг Сурия ишлари бўйича махсус вакили Дей Мистуро билан Вена шаҳрида Сурия конституцияси комитети бўйича иккинчи маслаҳатлашувлар раундини ўтказишди. 

Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлигининг хабар қилишича, Женева йиғилишида Сурия бўҳронининг ҳал этилишидаги сиёсий жараёндаги ижобий вазият ва конституция комитетини ташкил этиш бўйича ишлар ўрганиб чиқилди.   

сентябр 12, 2018 18:13 Asia/Tashkent
Шарҳ