• Алиакбар Вилоятий
    Алиакбар Вилоятий

Халқаро масалалардаги Исломий Инқилоб муаззам раҳбари маслаҳатчиси дедики Эрон халқи ўзига ишонч, ҳамда мустақилликини сақлаш орқали Ғарб давлатлари томонидан қўлланган барча санкцияларга қарш кескин кураш олиб боришга қодир.

Бугун Халқаро масалалардаги Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари маслаҳатчиси Алиакбар Вилоятий   Эронга қарши Ғарб давлатлари жорий этган санкцияларни навбатдаги босқичи борасида мухбирлар билан ўтказган суҳбатида,  тажрибалар Эрон халқи ўз қудратига таянан ҳолда ҳардоим ўзига ишонч билан барча монеа ва муаммоларни ҳал қилганини исботлаган деб қўшимча қилди.

Алиакбар Вилоятий шунингдек  энг ёрқин мисол  мудофаа тажҳизотлари соҳасидир. Исломий Инқилобнинг аввалидан  бугунги кунга  қадар  Ғарб давлатлари  Эроннинг мудофаа техника ва тажҳизотларини нишонгатолиб унга зарба бериш ҳамда Теҳрон давлатини янги мудофаа технологияларга эга бўлиши йўлига тўсқинлик қилиш мақсадида бор куч қудратини ишга солишди, аммо эронлик мутахассислар ўта оғир шароитда ҳам йирик мувафаққиятларга эриша олдилар деб таъкидлади.

Халқаро масалалардаги Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари маслаҳатчиси ўз сўзлари давомида  барча илмий соҳалар ўзига ишонч билан  тараққиёт сари йўл олиб ривожланишга эриша олиши мумкинлигини баён қилар экан, ўзига ишонч, азм ирода билан барч соҳаларда рвиожланиш ва тараққиёт чўққиларини эгаллашнинг имкони бор деб изоҳлади.

 

сентябр 16, 2018 19:22 Asia/Tashkent
Шарҳ