• Эрон ТИВ-и наттоғи
    Эрон ТИВ-и наттоғи

Эрон ТИВ-и наттоғи Сочи йиғилишида Туркия ва Россия ўртасидаги келишувни олқишлаб, Россия ва Туркия президентларининг учрашуви ва уларнинг Суриядаги Идлиб шаҳри муаммоларига қандай ечим топишга оид келишуви террорчи гуруҳларни таг- тубидан йўқ қилиш учун энг асосий одим ҳисобланади деб айтди.

ИСНО тарқатган хабарига кўра, бугун Эрон Ташқи ишлар вазирлиги наттоғи Баҳром Қосимий  ўз сўзларида  Сурия масалаларини сиёсий йўл ва инсонпарварлик томонларни иноатга олган ҳолда ҳал этиш  учун лозим даражадаги воситачилик йўлларга  асосланган  Россия ва Туркия ўртасидаги келишув Сурияда тинчлик ва сулҳни қайта тиклаш ҳамда бу мамлактадаги террорчиларни йўқ қилиш жараёнига кўмаклашишини имкони бор деб қўшимча қилди.

Эрон ТИВ- и наттоғи шунингдек Сурияда хунрезликлар ва зўравонликларни тўхтатиш, терроризмни минтақадан тозалаш, Эрон ислом жумҳурияти ташқи сиёсатининг энг муҳим принсиплари ва асосий сутунларидандир деб таъкидлади.

Баҳром Қосимий  Сочи йиғилиши натижаларини  Остона шаҳридаги музокаралар жараёни  ҳамда  Теҳронда ўтказилган сўнгги йиғилиш чорчубасида эканлигини таъкидлаб Эрон ислом жумҳурияти саъй ҳаракатлари давомидаги бу йиғилишлар  зудлик билан  Сурия халқи муаммоларига ечим топиш шунингдек  инсоний жиҳатларини риоя қилиш орқали зўравон кучлар ва террорчилиларни йўқ қилиш жараёнини тезлаштиришида таъсирчан рол ўйнашига умид қилди.

Айтиш керакки кеча Туркия президенти Ражаб Тоийб Эрдуған  Россия президенти билан иккитомонлама алоқалар ҳамда Суриянинг махсус минтақасидаги муҳим ўзгаришлар борасида мулоқот қилиш мақсадида бу мамкакатга сафар қилганди.

Ёрлиқ

сентябр 18, 2018 18:56 Asia/Tashkent
Шарҳ