• Теҳрон жума намозининг имоми: Ошуро ҳодисаси қандай яшаш зарурлигини кӯрсатувчи дастурдир

Теҳрон жума намозининг муваққат имоми Ошуро ҳодисасининг қандай яшаш зарурлигини кӯрсатувчи дастур эканлигини эслатиб, деди: Имом Ҳусейн (а) Эрон, Ироқ, Сурия, Яман ва Баҳрайн халқларининг ибрат намунасидир.

Теҳрон жума намозининг бу ҳафталик хутбаларида ҳужжатул ислом вал муслимин Муҳаммадҳасан Абутуробифард Ошуро ҳодисасининг мантиғи муқаддас мудофаа йиллари амалий тажрибада синаб кӯрилганлигини таъкидлаб, илова қилди: Муқаддас мудофаа Ливан халқи ва Ироқнинг қудратли  муқовимат жабҳасига мустабидларга қарши курашиш сабоғини ӯргатди.  

Абутуробифард Трамп, Нетаняҳу ва Бин Салмонларнинг Эрон халқига нисбатан охирги қилмишлари фалсафасига ишора қилиб, дедиким: Эрон халқининг кейинги 40 йил давомидаги  муқовимат, тажриба ва қаҳрамонлиги Америка ва жаҳон ҳамжамияти учун очиқ-ойдин кӯриниб турибди. Эрон халқи Имом Ҳусейн алайҳиссалом йӯлидан оғишмай, устувор қадам ташламоқда.

Теҳрон жума намозининг имоми сионистик режим бош вазирининг минтақада муқовимат ҳаракатининг авж олаётганидан хавотирда эканлигини таъкидлаб, илова қилди: Исроил ӯз режимининг ӯлими яқинлашганини яхши билади. 

Ёрлиқ

сентябр 21, 2018 16:28 Asia/Tashkent
Шарҳ