• Аҳвоз шаҳрида содир этилган теракт
    Аҳвоз шаҳрида содир этилган теракт

Дунёнинг 25 давлатлари ва таниқли масъуллари Эроннинг Аҳвоз шаҳрида юз берган кечанги террорчилик ҳужумни кескин қоралаб, Эрон халқига чуқур ҳамдардлик билдиришди.

ИРНА тарқатган бугунги хабарига кўра, ҳозиргача Покистон, Кувейт, Уммон, Миср, АҚШ, Британия, Франция, Туркия, Сурия, Россия, Арманистон, Боливия, Венесуэлла, Мексика, Озарбойжон республикаси, Афғонистон, Никарагуа, Индонезия, Филиппин, Ироқ мамлакатлари президентлари ва бош вазирлари, Испания,  Босни -Герцоговина масъуллари шунингдек БМТ Бош котиби ва Теҳрондаги Германия элчиси ушбу мудҳиш ҳодисага аксиламал кўрсатиб уни маҳкум этдилар.

Лондон ва Ар-Риёд давлатлари томонидан ҳимоя қилинадиган Ал-Аҳвозия такфирий террорчилик гуруҳи аъзолари кеча Аҳвоз шаҳридаги Эрон қуролли кучлари ҳарбий паради яқинидаги паркдан туриб халқни ўққа тутдилар. Бу террорчилик ҳужум оқибатида 25 нафар шаҳид ва 60 дан ортиқ шахслар жароҳат олди.

Ёрлиқ

сентябр 23, 2018 17:19 Asia/Tashkent
Шарҳ