• Эрон тиббиёт соҳасидаги ўз тажрибаларини бошқа юртларга тақдим этишга тайёр
    Эрон тиббиёт соҳасидаги ўз тажрибаларини бошқа юртларга тақдим этишга тайёр

Саййид Ҳасан Қозийзода Ҳошимий бугун шанба куни Теҳронда Осиё ҳарбий тиббиёт халқаро конференциясидаги чиқишида шундай айтдики, Эрон халқи мажбурий урушда катта зиён кўрган бўлиб, шунинг учун сулҳ ва тинчликни барча соҳаларда соғлом турмуш учун катта сармоя деб билади

Эрон соғлиқни сақлаш вазирига кўра, Эрон ислом жумҳурияти саккиз йиллик мажбурий жанг пайтида ҳам тиббиёт ва даволаш соҳасида катта тажрибаларни қўлга киритган. Айни пайтда ушбу тажрибаларни бошқа мамлакатларга тақдим этишга тайёр. 

Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Саййид Ҳасан Қозийзода Ҳошимий бугун шанба куни Теҳронда Осиё ҳарбий тиббиёт халқаро конференциясидаги чиқишида шундай айтдики,

Эрон халқи мажбурий урушда катта зиён кўрган бўлиб, шунинг учун сулҳ ва тинчликни барча соҳаларда соғлом турмуш учун катта сармоя деб билади. 

Қозизода Ҳошимий шифокорлар жамиятининг диққат эътиборини ҳарбий тиббиёт мавзусига қаратиб шундай айтдики, Бирлашган миллатлар ташкилоти ер куррасининг барча аҳолисининг яхши яшаши учун чуқур мулоҳаза юритадиган давр келди. 

Соғлиқни сақлаш вазири Теҳронда тўртинчи Осиё тиббиёт халқаро анжумани ўтказилишига ишора қилиб шундай қайд этиб ўтдики, ушбу халқаро ташкилотга аъзо бўлган 177 мамлакат билан йиғилиш ўтказиш шифокорлар жамиятининг ушбу муҳим хизмат кўрсатишга бўлган эътиборининг бир намунаси ҳисобланади. 

Ёрлиқ

октябр 13, 2018 18:35 Asia/Tashkent
Шарҳ