• Омелий Лорижоний: Эрон миллати ҳеч қачон бошқа мамлакатларга бож бермайди
    Омелий Лорижоний: Эрон миллати ҳеч қачон бошқа мамлакатларга бож бермайди

Эроннинг доно ва узоқни кўзлаб иш юритадиган халқи ҳеч қачон, ҳеч қайси мамлакатга бож бермайди. Эрон ислом жумҳурияти бугун минтақада намунали ва ибратли курашчига айланди

Эрон Суд ҳокимияти раисига кўра, Эроннинг доно ва узоқни кўзлаб иш юритадиган халқи ҳеч қачон, ҳеч қайси мамлакатга бож бермайди. Унинг таъкидлашича, Эрон ислом жумҳурияти бугун минтақада намунали ва ибратли курашчига айланди. 

Оятуллоҳ Содеқий Омилий Лорижоний душанба куни Суд ҳокимиятининг юқори мартабали масъуллари билан ўтказган йиғилишида АҚШнинг сўнги кунларда Эронга қарши олиб бораётган кескин чораларига ишора қилиб шундай айтдики, инқилобга қарши бўлган қочқинлар Америка ҳукуматига радикал маслаҳатчига айланишган. Улар АҚШ расмийларига нотбарўғри маслаҳатлар беришади. Оқибатда эса, америкаликлар хато ҳисоб китоб қилишмоқда. 

Эрон Суд ҳокимияти раиси Омелий Лорижонийнинг маълум қилишича, Эрон минтақада намунали курашчига айланди. Яман, Ливан, Сурия ва Ироқ халқларининг муқовамат ҳаракатлари Эроннинг буюк миллатидан ўрнак олган бўлиб, ушбу мавзу эса душманларнинг айниқса Американинг қўрқишига сабаб бўлди. 

Омелий Лорижонийнинг айтишича, Эрон халқининг муқовамат ҳаракатлари ва уларнинг сиёсат майдонида фаол иштирок этишлари, ўтган қирқ йил давомида душман режаларининг барбод бўлишига туртки берди. 

Ушбу муқовамат ҳаракатларининг давом этиши АҚШнинг минтақадаги сиёсатларининг бутунлай барҳам топишига замин яратади.  

Ёрлиқ

ноябр 12, 2018 20:52 Asia/Tashkent
Шарҳ