• Эрон ва Россия икки томонлама иқтисодий алоқаларни кенгайтиришни таъкидлади
    Эрон ва Россия икки томонлама иқтисодий алоқаларни кенгайтиришни таъкидлади

Эроннинг энергетика вазири ва Россия Думаси раиси икки томонлама иқтисодий алоқаларни янада кенгайтиришни таъкидлади. 

Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон энергетика вазири Ризо Ардаканиён шанба куни Теҳронга сафар қилган Россия Думаси раиси Вичеслав Валодин билан учрашганда шундай айтдики,

Эрон ва Россия ўртасидаги яхши сиёсий алоқаларни эътиборга олиб, иқтисодий алоқаларни ҳам икки мамлакатнинг сиёсий ҳамкорликлари даражасига кўтариш керак. 

Вичеслав Валодин ҳам ушбу учрашувда Эроннинг Эрон ва Россия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича қўшма комиссияни ўтказишни бошқа мамлакатларга намуна бўлади деб қайд этди. 

Унга кўра, Россия Думасининг энергетика ишлари бўйича комитети ҳам икки мамлакатнинг савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича қўшма комиссиянинг аъзоси бўлиши керак. 

Ёрлиқ

декабр 08, 2018 18:57 Asia/Tashkent
Шарҳ