• Абужаъфар Муҳаммад бин Мўсо Ал-Хоразмий
    Абужаъфар Муҳаммад бин Мўсо Ал-Хоразмий

Эронлик буюк математик, файласуф, мунажжим, географ, тарихчи Абужаъфар Муҳаммад бин Мўсо Хоразмий Аббосийлар даврасида яшаб ижод қилган буюк мутафаккир ҳисобланади.

Image Caption

Бу олимнинг таваллуд топган ва вафот этган санаси аниқ маълум эмас. Тарихий маълумотларга қараганда ушбу эронлик буюк аллома ҳижрий- қамарий 185 йилда Хоразмда дунёга келган.

Иккита мусулмон тарихчи Ибн Надим ва Ибн Қифтийлар унинг асли хоразмлик эканлиги ва лақаби ҳам Хоразмда дунёга келганидан далолат беришини ёзганлар.

Айни ҳолда Хоразм шаҳри Орол денгизи яқинида- Ўзбекистон республикаси ҳудудида жойлашган.

Буюк математик, астроном ва географ Муҳаммад ал-Хоразмий VIII асрнинг охири ва IX асрнинг биринчи ярмида яшаб ижод этди. Бу даврда Марказий Осиё араб халифалиги таркибига кирар эди.
Ривожланиб келаётган мавжуд тузум тақозо қилган ижтимоий-иқтисодий талаблар бу даврдаги тараққиёт жараёнининг асосий омилларидан бири бўлди. Қурилиш, савдо-сотиқ, ҳунармандчилик, деҳқончилик ва бошқа соҳаларни янада тараққий эттириш учун астрономия, геодезия, геометрия каби фанларни ривожлантириш зарурияти туғилди. Ўша даврнинг илғор олимлари бу фанларнинг амалий аҳамияти ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлиб, Муҳаммад ал-Хоразмий эса шу олимларнинг пешқадами ва йўлбошчиси эди.
Хоразмий дунё фанига ғоят катта хисса қўшди. У алгебра фанининг асосчиси бўлди. «Алгебра» сўзининг ўзи эса унинг «Ал-китоб ал-мухтасар фи ҳисоб ал-жабр ва ал-муқобала» номли рисоласидан олинган. Унинг арифметика рисоласи ҳинд рақамларига асосланган бўлиб, ҳозирги кунда биз фойдаланадиган ўнлик позицион ҳисоблаш системаси ва шу системадаги амалларнинг Оврўпода тарқалишига сабаб бўлди.

Image Caption

Олимнинг «ал-Хоразмий» номи эса «алгоритм» шаклида фанда абадий ўрнашиб қолди. Унинг географияга дойр асари эса араб тилида ўнлаб географик асарларнинг яратилишига замин яратди. Хоразмийнинг «Зиж» и Оврўпода ҳам, Шарқ мамлакатларида ҳам астрономиянинг ривожланиш йўлини кўрсатиб берди. Лекин афсуски, фаннинг бир неча тармоқларига асос солган, «ўз даврининг энг буюк математиги ва агар барча шарт-шароитлар назарга оласа, ҳамма даврларнинг ҳам энг буюкларидан бири» (Ж. Сартон) бўлган бундай сиймонинг ҳаёти ҳақида маълумотлар деярли сақланмаган.

Хоразмий Хоразм ўлкасида туғилиб, ўсди. Адабиётларда 783 йил унинг туғилган йили деб қабул этилган. У дастлабки маълумот ва турли соҳадаги билимларни асосан ўз юртида, Марказий Осиё шаҳарларида кўпгина устозлардан олган, деб билмоқ мумкин.

Хоразмий даврида «Байт ул-ҳикма»да ишлаган йирик таржимонлар орасида Ҳажжож ибн Юсуф ибн Матар, Абу Закариё Юҳанно ибн ал-Битриқ, Ҳунайн ибн Исҳоқ ва Кусто ибн Луқо ал-Баъалбаккийлар бор эди. Бағдодга келган Марказий осиёлик олимлар орасида машҳур астроном Аҳмад ибн Касир ал-Фарғонийнинг номини эслатиш лозим. Марвлик Яҳё ибн Абу Мансур Бағдоднинг аш-Шаммосия маҳалласидаги расадхонанинг асосчиси ва раҳбари бўлди. Расадхонадаги ишлар ҳақида у «Байт ул-ҳикма»нинг мудири Хоразмийга ҳисобот бериб турарди. Яҳё 831 йили вафот этганидан сўнг Хоразмий бу расадхонани ҳам бошқаради ва у ердаги кузатишларда фаол қатнашади. Яҳёнинг қаламига мансуб «Зиж ал-мумтаҳан» («Синалган зиж») номли астрономик асари маълум. Дамашқ яқинида Касиюн тоғидаги расадхонани Холид ибн Абдумалик ал-Марваррудий бошқаради. У ҳам ўз «Зиж» -ини тузади. Холид Ер меридианининг узунлигини ўлчаш ишларига бошчилик қилади.
Марвлик машҳур астроном ва математик Ҳабаш ал-Ҳосиб («Ҳисобчи ҳабаш») лақаби билан маълум бўлган Аҳмад ибн Абдуллоҳ ал-Марвазий ҳам Бағдодда Хоразмий билан ҳамкорлиқда ишлаган. У иккита «зиж» тузган бўлиб, булар Ўрта аср астрономлари томонидан кенг фойдаланилган. Тадқиқотчиларнинг кўрсатишича, у тангенс ва котангенс, косеканс функцияларини киритиб, уларнинг жадвалларини ҳам келтирган.
Хоразмий билан Бағдодда, кейинчалик «Маъмун академияси» деб танилган «Байт ул-ҳикма»да ижод этган олимларнинг барчасини ҳам Марказий осиёлик ёки хуросонлик дейиш хато бўларди. У ерда Сурия, Ироқ, Эрон ва халифаликнинг бошқа ерларидан келган олимлар ҳам ишлаган. Бироқ улар орасида Марказий осиёликлар салмоқли ўринни эгаллаган. Хоразмий ана шундай илмий муҳитда яшаб ижод қилди ва 850 йилда Бағдодда вафот этди.
Хоразмий қаламига мансуб 20 дан ортиқ асарларнинг фақат 10 таси бизгача етиб келган. Булар «Ал-жабр ва ал-муқобала ҳисоби ҳақида қисқача китоб»— алгебраик асар, «Ҳинд ҳисоби ҳақида китоб» ёки «қўшиш ва айириш ҳақида китоб»— арифметик асар, «Китоб сурат-ул-арз»— географияга оид асар. «Зиж», «Астурлоб билан ишлаш ҳақида китоб», «Астурлоб ясаш ҳақида китоб», «Астурлоб ёрдамида азимутни аниқлаш ҳақида», «Китоб ар-руҳома», «Китоб ат-таърих», «Яҳудийларнинг тақвими ва байрамларини аниқлаш ҳақида рисола». Бу асарларнинг тўрттаси араб тилида, биттаси Фарғонийнинг асари таркибида, иккитаси лотинча таржимада сақланган ва қолган учтаси ҳали топилган эмас.
Хоразмийнинг арифметик рисоласи қачон ёзилгани номаълум. Бироқ унда олим алгебраик рисоласини эслайди. Демак, бундан Хоразмий арифметик рисолани алгебраик рисоладан кейин ёзгани маълум бўлади. Бу рисола XII асрда Испанияда лотин тилига таржима килинган. Таржиманинг XIV асрда кўчирилган ягона қўлёзмаси Кембриж университети кутубхонасида сақланади. Рисола «Диксит Алгоризми», яъни «Ал-Хоразмий айтди» ибораси билан бошланади. Бундан кейин Хоразмий тўққизта ҳинд рақамининг сонларни ифодалашдаги афзалликлари ва улар ёрдамида ҳар қандай сонни ҳам қисқа қилиб ва осонлик билан ёзиш мумкинлигини айтади. Асарнинг лотинча қўлёзмасида ҳинд рақамлари кўпинча ёзилмай, уларнинг ўрни бўш қолдирилган ёки аҳён-аҳёнда 1, 2, 3, 4, 5 сонларга мое келадиган ҳинд рақамлари ёзилган. Кўпинча эса ҳинд рақамлари ўша даврда Оврўпода кенг тарқалган рим рақамлари билан алмаштирилган.

Image Caption

Айтиш керакки Хоразмий таълиф эга асарлари ҳалигача дунё миқёсида илм соҳаси мутахассислари томонидан ўрганилиб фойдаланилмоқда. Хоразмийнинг  “Ал-китоб ал-мухтасар фи ҳисоб ал-жабр вал-муқобала” (“Алжабр ва алмуқобала ҳисоби ҳақида қисқача китоб”) и ўрта асрларда турли таржумонлар томонидан дунёнинг айрим тилларига ўгирилган. Хоразмий ёзма ва иккинчи даражали муодилаларни ҳал этишда мислсиз бир олим бўлган.

“Китоб ал-жамъ ва-т-тафриқ” (“Қўшиш ва айириш ҳақида китоб”)и ва унинг ҳиндий рақамларининг таржимаси Европада румий рақамлардан ҳиндий -арабий рақам ёзишга юз келтирилишига сабаб бўлди.

Бу равиш ҳозиргача Европа ва дунёнинг бошқа минтақларда кўзга ташланади.

Image Caption

Европаликлар жабр Хоразмийдан олганлар. Бугунги кунда Алгоритм калимаси ҳам Хоразмий номидан олинган.

Хоразмий Аббосийлар халифаларидан бири бўлган Маъмун ҳукумати даврасида Байтулҳикма аъзоси бўлди. Зеро уша пайтда кўп олим ва мутафаккирлар фаолият қилишарди.

Хоразмий кўп асарлар муаллифи бўлганидан қатъий назар, аммо унинг ҳаёт фаолияти борасида камроқ маълумотлар мавжуд. Барча тарихий маълумотлар ва факт даллилар унинг илмий фаолиятлари ва илмий асарларига қаратилган.

Ушбу буюк эронлик олим ва математик кўп илмий асарлар ёзган шунингдек иймон эътиқодли инсон эканлиги борасида ҳам ёзган.

У ўзиниг жабр валмуқобала асарида  қуйидагича келтиради:  Ҳақ эслардан чиққан ва олдинги пайғамбарлар ва халқ ўртасидаги  алоқалар узилганидан кейин Худованд Муҳаммад (с)ни ўз расули қилиб тайинлади ва пайғамбарликка юборди”.

Пайғамбар келиши билан қалби кўр инсонларнинг қалблари очилиб, кўрадиган бўлди ва гумроҳлар ҳалок бўлди.

Уммавийлар сулоласининг таназзулидан кейин ва Аббосийларни хилофатга келиши билан бу сулолани ҳукуматга келишига асосий рол ўйнаган эронликлар исломдан кейин илк марта ҳукумат тузумида юқори мартабали лавозимларга эга бўлдилар.

Эронлик халқларнинг математика, нужум, тиббиёт, фалсафа ва бошқа илмларга нисбатан катта эътибор қаратиши, айрим Аббосий халқларни эронлик олимлар нуфузи остига қолиши ва аста- секин, олимларни қўллаб- қувватлаш ва ҳимоя қилишни ўрганишларига сабаб бўлди. Хоразмийни тавалуд топганидан бир неча йил олдин Аббосийларнинг қудратли  халифаси Ҳорун ҳукуматга келди.

Ҳижрий -қамарий 160 чи йилларда эронлик сулолаларидан бири бўлган ва илм-билимга катта тажрибага эга бўлган Бармакийлар сулоласи, катта эътиборга молик бўлиб юқори лавозимларга эришдилар.

Бармакийлар бор куч -қудратини қадимги форс тили, юнон, рум ва ҳинд, сурёний тилларида битилган илмий китобларни арабчага таржима қилишга бағишладилар.

 

Ёрлиқ

декабр 08, 2018 20:02 Asia/Tashkent
Шарҳ