декабр 09, 2018 19:30 Asia/Tashkent
  • Қосемий: Стокгольмдаги сиёсий маслаҳатлашувлар яманликларнинг ўзаро келишувини кўзлайди
    Қосемий: Стокгольмдаги сиёсий маслаҳатлашувлар яманликларнинг ўзаро келишувини кўзлайди

Эрон ислом жумҳурияти Яман бўҳрони бошланганидан буён, яманликларнинг ўзаро музокара ўтказишларини ва бегоналарнинг ушбу музокарада аралашмаслигини таъкидлаб келган

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби якшанба куни айрим хориж оммавий ахборот воситалари томонидан Эрон ислом жумҳурияти Стокгольмда Яман сулҳи бўйича музокарада Эрон делегациясининг иштирок этишини таклиф этганлигига оид даволарга муносабат билдириб шундай айтдики, Стокгольмдаги маслаҳатлашувлар яманликларнинг ўзаро келишувига биноан ўтиши кўзда тутилган. 

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Баҳром Қосемийнинг таъкидлашича, Эрон ислом жумҳурияти Яман бўҳрони бошланганидан буён, яманликларнинг ўзаро музокара ўтказишларини ва бегоналарнинг ушбу музокарада аралашмаслигини таъкидлаб келган. 

Эрон ҳар доим, БМТнинг Яман бўҳронини ҳал этишда сиёсий ечимни топиш йўлидаги ҳаракатларини қўллаб келган. Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибининг қўшимча қилишича, ушбу ёндашув ва Эроннинг позицияси айни пайтда муҳокама этилмоқда. 

Аммо, АҚШ тарафкашлик сиёсатини юритиб, бузғунчилик ва номутаносиб ҳаракатларни ҳамда Яман халқига қарши инсониятга қарши вайронкорлик урушини бошлашга рухсат берди. 

Шунингдек, молиявий ва қурол-яроқ ҳамда сиёсий жиҳатдан тажовузкорларни  ҳимоя қилишни ўзига вазифа қилиб олган. Яман сулҳи бўйича музокараларнинг тўртинчи босқичи 6 декабр куни яманликлар иштироки билан ва БМТнинг Яман ишлари бўйича махсус вакили Мартин Грифитс ҳамроҳлигида Швециянинг Стокгольм шаҳрида ўз ишини бошлади. 

Ёрлиқ

Шарҳ