декабр 16, 2018 13:54 Asia/Tashkent
  • Эрон ташқи ишлар вазири БМТ хавфсизлик кенгаши 2231 сонли резолюциясига қарши Американинг иддаоларини рад этди

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Ал-Жазира ахборот агентлиги билан қилган сўҳбатида, Эрон томонидан БМТ хавфсизлик кенгашининг 2231 резолюциясини поймол этиш тўғрисидаги америкалик расмийларнинг қилган иддаоларини рад этди.

Доха халқаро йиғилишида суханронлик қилиш учун Қатарга сафар қилган Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф ушбу сўҳбат чоғида, Америка ядровий дастур келишувидан чиқиши билан БМТ ташкилоти хпавфсизлик кенгашининг 2231 сонли резолюциясини бузганига ишора этиб, америкаликлар резолюция ҳақида гапариш мавқеига эга эмаслар, -деб таъкидлади. 

Муҳаммад Жавод Зариф дунё ҳамжамиятлиги ядровий келишув боқий қолишини истаётганини эслатиб ўтиб, Америка ядровий келишувни бузиш ва уни бартараф этиш чун қодир бўлган бор ишни амалга оширди, аммо дунё аҳли Американинг зўравонлигини қабул қилмайди. Американинг минтақа ва Эронга қарши амалга ошираётган сиёсати дунё ва минтақада бўҳрон келтириб чиқариш ва дахолат этиш сиёсати ҳисобланади,-дея қўшимча қилди. 

Эрон Ислом Жумҳурияти ташқи ишлар вазири икки йил олдин Мюнхен  хавфсизлик конфренциясида сўзлаган нутқида, Глобаллашувга асосланган дунёда бошқаларнинг нотинчлиги ҳисобидан хавфсизликни амалга ошириш ҳақиқий сайъ-ҳаракат эмас,-деб таъкидлаган эди. 

Эндиликда, минтақа ана шу вазъиятда қарор олган ва Америка эса ўзининг мубҳам ва мантиқсиз айбловлари билан минтақада ўз аралашувларини хаспўшлашга ҳаракат қилмоқда. Нотуғри фазо яратиш эҳтимол Американинг минтақадаги ҳақиқий мақсадларини вақтинчалик дунё аҳли афкоридан узоқлаштириши мумкин. Аммо бу сиёсат охир-оқибат минтақага юклатилган бўҳронларни ҳал этишга ҳеч қандай кўмак бермайди. Минтақа бўҳронларининг асосий омили унвонида Американинг уйнаган ролига эътибор қаратмаслик мумкин эмас. Америка ўзи Ғарбий Осиё ишларига аралашиб, Эронни минтақа ишларида айблайди.

Эрон ташқи ишлар вазири Дохада Эрон қаерга ҳарбий маслаҳатчиларни жўнатмаган бўлмасин, бу ишни мамлакатларнинг расмий давлати истак-хоҳиши билан амалга оширган ва Эрон уша вақти Сурияни тарк этадиким, ушбу мамлакатнинг давлати буни истаса,-деб айтди. 

Америкалик назариётчи Навом Чомеский Американинг ушбу сиёсатини таҳлил этиб, Американинг стратегик мақсади Эрон билан қарши курашишда араб мамлакатлари ва Исроилнинг ривожланаётган коалициясини мустаҳкамлашдан иборат. Чунки Эрон Американинг зўравонлигига қарши курашади ва душманликни амалга ошириш учун Исроилнинг эркинлигини чеклайди,-деб таъкидлайди. 

Америка ўзининг минтақа ишларига аралашувини оқлаш учун минтақадаги айрим мамлакатлар орқали бўҳрон яратади ва бу бўҳронларни кенгайтиради. Афсўски, бу жараён билан ҳамкорлик қилиб Форс кўрфазидаги айрим араб мамлакатлари миллиард доллар билан қурол-яроқ сотиб олиб навбатдаги уруш жараёнига киришмоқда. Бунинг натижасини Сурия ва Яманда кўриш мумкин.   

Ёрлиқ

Шарҳ