март 21, 2019 11:37 Asia/Tashkent

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари 1398-чи ҳижрий шамсий йилни кириб келиши муносабатида билдирган табрик сўзи ва мурожаатларида янги ҳижрий-шамсий йилни " Ишлаб чиқаришни ривожлантириш йили" деб номладилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Исломий Инқилоб муаззам раҳбарининг Наврўз байрами ва янги ҳижрий шамсий йилга бағишланган табрик мурожаатлари қуйидагича:

Бисмилоҳирраҳмонирраҳим

Ё Муқалибулқулуби вал афсор ё мудаббируллайли ваннаҳор ё муҳаввилулҳавли валаҳвол ҳуввал ҳолано ало эҳсонулҳол.

Худога шукроналар бўлсинки,  тақводорлар мавлоси амирулмуъминин Али /а/ валодат кунлари билан бир вақтга тўғри келган Наврўз байрами /янги йил/ни азиз халқимизга табрик  қилишимга имконият ва  фурсатлар яратиб берди.

Байрамингиз қутлуғ бўлсин, азиз ватандошлар!

Барчангизга Худованд даргоҳидан янги йилни шодлик, қувонч, соғ саломатлик билан кутиб олишингизни тилаб қоламан.

Муаззам шаҳидлар, уруш ветеранларининг аҳли оилаларини  бевосита ва алоҳида  табриклаб шаҳидлар ва Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ нинг пок руҳларига саломлар йўллайман.

Ҳаққатан ҳам  ўтган йил биз учун кўп баланд пастликларга эга бўлган йил эди. Ўтган йилда ҳам Эрон халқи турли арсаларда ўз қудрати ва потенсиалини намойиш беришга муваффақ бўлди.

Душманлар  Эрон халқининг обру -эътиборига зарба бериш учун кўп дастарлар ва ёвуз лойиҳалар тайёрлашганди, аммо халқ донолиги ва ёшларнинг ҳушёрлиги билан душманларнинг барча ёвуз мақсадлари чипакка чиқарилди.

 Эрон халқи барча санкциялар хусусан  АҚШ ва Европанинг  мислсиз босимлари қаршисида  сиёсий, иқтисодий ва бошқа барча арсаларда қатъий тура олиб жиддий аксиламал кўрсатди.

Сиёсий арсаларда бу аксиламаллар Эрон халқининг 22 баҳман кунидаги кўча намойишларида яққол намоён эди.

Иқтисодий соҳаларда эса  Эрон турли илмий технологик ташаббуслари, илмий компаниялар фаолиятини янада оширди. Бунинг ёрқин мисоли  ички ишлаб чиқариш- инфратузилмавий ишлаб чиқариш айниқса мамлакат жанубидаги газ ишлаб чиқаришнинг янги фазалари ва бундан олдин Бандар Аббосда буюк нефтни қайта ишлаш корхонларини йўлга қўйилгани эди. Булардан олдин ҳам  кўп ишлар бажарилганди.

Бинобарин Эрон халқи душманлар ёвузлиги ва душманлиги қаршисида ўз қудрати, азаматини намойш этиб, халқ, Инқилоб ва Исломий тузум обру эътиборини баланд кўтариш ва сақлашга муваффақ бўлди.

Мамлакатнинг асосий муаммоси илгаригидек иқтисодий масалалардир. Хусусан сўнги ойлар ичида  халқнинг маиший муаммолари янада кўпайган.

Албатта муаммоларнинг бир қисми  иқтисодий масалалардаги нотўғри бошқарувга бориб тақалади, аммо  ушбу муаммоларнинг барчаси ҳал этилиш керак.

Айрим дастурлар ишлаб чиқарилган, баъзи идея ва қарашлар мавжуд ва иншоаллоҳ жорий йилда  чора тадбирлар билан  муҳим лойҳалар амалга оширилади ва халқ уни  сезишади ва бу муваффақиятларга шоҳид бўлишади.

Мамлакатимизнинг асосий  жидий муаммоси ва биринчи галдаги масаласи албатта иқтисодий масала ва муаммолардир.

Миллий валюта қийматини тушиши, инфлюция, жуда муҳим масала ҳисобланади.

Халқ орасида харид қилиш қудратини камайиши, айрим корхоналар фаолиятини сусайиши, кам ишлаши ва айрим пайтларда корхоналар фаолиятини тўхтатилгани ушбу муаммолар сирасидандир.

Аммо менимча бу масалаларнинг барчаси  ишлаб чиқариш мезони ва ҳажмига бориб тақалади, шу боисдан  ишла чиқариш ҳажми ва сифатини янада ошириш керак.

Ўтган йилни " Эронда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни ҳимоя қилиш" йили деб номлангандик. Бу шиор бутунлай ижро этилмаган дея олмаймиз. Аммо бу шиор кенг-қамровли эътибор остида эди ва кўп мавридларда халқ томонидан олқишланди ва амалга оширилди ва албатта  ижобий таъсирини ўтказмоқда.

Жорий йилда эса ишлаб чиқариш масаласига алоҳида ва жиддий эътибор қаратиш лозим.

Ишлаб чиқаришни фаолиятимизнинг  биринчи галдаги мавзуси қилиб тайинлашни истаймиз.

Ишлаб чиқариш масаласидан асли мақсадиларимни иншоаллоҳ янги йил муносабатидаги бошқа мурожаатларимда шарҳлаб бераман.

Ишлаб чиқариш яхши йўлга қўилганида ҳам маиший муаммоларни ҳал қилиб,  иш жой яратиш масаласига ҳам ечим топиш мумкин. Айниқса  душманлар ва бегоналарга қарам бўишни олдини олиш бундан ташқари иш жой яратиш муамоларини бартараф қилиш мумкин.

Менимча ишлаб чиқариш масаласи жорий йилнинг асосий  мавзуси бўлиши керак, шунингдек мен  жорий йил шиорини " ишлаб чиқаишнии ривожлантириш" йили деб эълон қиламан.

Барча соҳалар мамлакатда ишлаб чиқариш жараёнини ривожлантиришга ҳаракат қилишлари керак.

Янги йилнинг аввалидан охиригача ушбу жараён албатта кўринарли натижалар беришига умид қиламан.

Валий аср /арвоҳано фадоҳ/ га олдиндан салом ва салавотлар йўллаб,  ул зот дуоларини сизларга ҳам етишини истайман. Худованд даргоҳидан Эрон халқи ва Наврўз байрамини нишонлайдиган халқларга омад ва муваффақиялар тилаб қоламан.

Вассалом алейкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ.

Ёрлиқ

Шарҳ