март 25, 2019 17:54 Asia/Tashkent
  • Эроннинг Форс вилоятидаги сув тошқинида 11 киши ҳалок бўлди ва 40 киши тан жароҳати олди

Эроннинг жануб-ғарбида жойлашган Форс вилоятидаги Шероз шаҳрида юзага келган сув тошқини натижасида 11 киши ҳалок бўлди ва 40 киши эса тан жароҳати олди.

Эрон талерадио кампанияси бу сел бугун Шерознинг "Дарвозаи Қуръон" минтақасида рўй бергани ва камида 200 автомобил бу селда оқиб кетгани ҳақида хабар берди.  

Шерознинг бошқа айрим минтақалари ҳам сел келиши натижасида катта зарар кўрди.

Эроннинг тарихий бозорларидан бири Шерознинг "Вакил" бозорини сув босди. 

Шерознинг "Вакил" бозорида сув сатҳининг баландлиги 80 см-га етган.  

Эроннинг ғарбида жойлашган Луристон вилояти ҳам сув тошқини юзга келиши сабабли йўловчиларнинг ҳаракатига катта монеа яратди. 

Эрон метеорология ташкилоти Эроннинг бешта вилоятида сел ва сув тошқини вужудга келиши ҳақида огоҳлантириш берди.   

Ёрлиқ

Шарҳ