март 26, 2019 16:21 Asia/Tashkent
  • Исломий Инқилоб муаззам раҳбарининг Шероздаги сув тошқини муносабати билан йўллаган тасаллият паёмлари

Эрон жанубида жойлашган Шероз шаҳрида юз берган сув тошқини пайида Исломий Инқилоб муаззам раҳбари ушбу шаҳарнинг жума намози имомига йўллаган паёмларида мусибат кўрган халққа тасаллият изҳор этиш зимнида, ушбу табиий офатда зарар кўрганларга зудлик билан кўмак беришни сўрадилар.

Ҳазрат Оятуллоҳ Хоманаий асарларини нашр этиш ва сақлаш идорасининг берган хабарига кўра, Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Шероз жума намози имоми Ҳужжатул-Ислом Лутфуллоҳ Дижкомга йўллаган паёмларида "Байрам аёмларида оилаларнинг мусибатга гирифтор бўлишлари, одамларнинг ўлими, айримларнинг тан жароҳати олиши ҳамда шаҳарнинг катта зарар кўришига сабаб бўлган Шероздаги даҳшатли сув тошқини мени қизғин ғам-кулфатга юзмаюз этди" ,-деб келтирилади:

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Шероз жума намози имоми Ҳужжатул-Ислом Дижкомдан ушбу ҳодисада тан жароҳати олганлар, мусибат кўрган оила аъзоларига менинг саломим ва тасаллият изҳор этишимни етказиш зимнида, халққа кўмак бериш ва зарарларни бартараф этишда давлат масъуллари билан ҳамкорлик қилиш ва ҳаммани ўз вазифаларини зудлик ва жиддийлик билан бажаришга даъват этишлари тақозо этилади,-деб қўшимча қилдилар. 

Душанба куни Шерозда юз берган сув тошқинида 19 ҳалок бўлишди ва 105 киши эса тан жароҳати олишди.    

 

Ёрлиқ

Шарҳ