сентябр 10, 2019 10:20 Asia/Tashkent
  •  Бутун Исломий Эрон  Ҳазрат Ҳусейн /а/ни шаҳид бўлгани йиллиги муносабатида азага чўмган

Исломий Эрон халқи Ҳусейни Ошуро куни муносабатида қора рангдаги кийимлар кийиб, ғам -қайғу билан Ҳазрат Або Абдуллоҳил Ҳусейн /а/ ва ул зот ёронларини шаҳид бўлишгани йиллигида аза- мотам тутишган.

Исломий Эроннинг худопараст ва муъмин халқи бутун мамлакатдаги ҳусейниялар, масжидлар шунингдек Муқаддас Машҳад шаҳридаги Ҳазрат Имом Ризо/а/ ва Қум шаҳридаги Ҳазрат Маъсума /с.а/ ҳарамларида азодорлик маросимларини ўтказишмоқда.

Айтиш жоиздирки Ҳазрат Имом Ҳусейн - Або Абдуллоҳил Ҳусейн /а/ ва ул зотнинг вафодор ёронлари ҳижрий-қамарий 61 -чи йили муҳаррам ойининг ўнинчи кунида Карбалода шаҳид бўлгандилар.

Асрлар ўтиши билан ушбу қайғули ҳодиса яъне Ҳазрат Имом Ҳусейн /а/ ва ул зотнинг вафодор ёронларининг шаҳид бўлишганининг аҳамияти нафақат камайгани йўқ, балки замоналар ўтиши билан Ошуро мурожаати янада кенгайиб бориб азодорлик маросимлари юқори даражада ва қизғин   ўтказилмоқда.

Ҳазрат Имом Ҳусейн /а/ Карбало ҳодисасида ошкора тарзда,  "менинг мақсадим, исломга қарши ҳукуматни расво--шарманда қилиш ҳамда маъруфга амр ва мункардан наҳий этишни мустаҳкамлаш, золимлик ва зулм қаршисида тура олишдир" дея эълон этгандилар.

Ул Зот  мислсиз фидокорлик билан Карбало воқеасида бутун жаҳонга эрксеварлик ва обру- иззат сабоғини бердилар.

 

Ёрлиқ

Шарҳ