"Марказий Осиё — БМТ" мулоқотида иштирок этиш учун Ашхобод шаҳрига борган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан учрашди

     Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

     Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

     Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз “Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё-БМТ мулоқоти”га доир мавзуга бағишланади.     

    Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

     2017 йил 13 июн куни юқори даражадаги "Марказий Осиё — БМТ" мулоқотида иштирок этиш учун Ашхобод шаҳрига борган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан учрашди. Томонлар шу йилнинг март ва май ойларида олий даражадаги Ўзбекистон-Туркманистон музокаралари давомида эришилган келишувлар ижросининг амалий жиҳатларини муҳокама қилишди. Учрашувда Ўзбекистон ва Туркманистоннинг халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлиги ҳамда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар муҳокама қилинди. Эслатиб ўтамиз, юқори даражадаги "Марказий Осиё — БМТ" мулоқоти, БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш раислигида бўлиб ўтди. Учрашувда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон республикалари ТИВ раҳбарлари иштирок этдилар. Томонлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Глобал аксилтеррор стратегиясини Марказий Осиёда амалга ошириш масалалари ва бошқа долзарб мавзулар юзасидан фикр алмашдилар.

      Толибон ҳаракатларидан илҳом олган террорчилик фаолиятлари Туркманистон ва Ўзбекистоннинг муштарак масаласидир. Ҳар иккала мамлакат ҳам Афғонистон билан чегарадош ҳисобланади ва ўтмишда Толибоннинг Афғонистондаги ҳаракатлари ушбу иккала юртда нотинчликлар келиб чиқишига сабаб бўлган. Ўзбекистон Исломий ҳаракат гуруҳи 2001 йилда Афғонистондаги Толибон билан қўшилганини эълон қилган эди. Шунингдек, ушбу гуруҳнинг террорчилари Америка қўшма штатларининг Афғонистонга қилган ҳужумидан сўнг, америкалик ҳарбийларга қарши ҳамла қилишган эди. 2004 йилдан 2011 йилгача ушбу мамлакат кўплаб террорчилик ҳужумларига гувоҳ бўлди. Мазкур террорчилик ҳаракатларида 50 дан ортиқ инсон ҳаётдан кўз юмди. Шулардан келиб чиқиб, Ўзбекистон давлати диний ақидапарастларга нисбатан қаттиқ қўллик сиёсатларини қўллади ва айрим мамлакатлар фуқароларининг Ўзбекистонга киришларини чеклаб қўйишга доир хавфсизлик чораларини кучайтирди. Туркманистонда гарчи террорчилик ҳужумлари юз бермаган бўлсада, бироқ Афғонистонда ИШИД терророчилик гуруҳининг фаол бўлиши ортидан ушбу мамлакатнинг хавотирланишига олиб келди.

     2015 йилда Афғонистон ва Туркманистон чегарасида содир этилган террорчилик ҳаракатларида Туркманистоннинг 12 нафар аскари ҳаётдан кўз юмган эди. Шунингдек, тасдиқланмаган харабарларга кўра, террорчилик фаолиятлари билан алоқада бўлган 150 нафар мамлакат фуқароси ҳам қўлга олинган. Туркманистон республикаси расмийлари ИШИД террорчилик гуруҳининг ушбу мамлакат чегарасидан ёки қўшни юртларнинг чегараларидан кириб олиб, Ўрта Осиёда кенг миқёсли нотинчликлар келтириб чиқаришларидан хавотирланишмоқда. Ўрта Осиё руспубликаларида жамиятнинг ўзаро бирикиб кетганлиги, чегараларнинг кучли ҳимоя қилинмаганлиги, самарасиз давлат тузилмалари ва айрим республикалардаги ички эътирозлар ва норозиликлар ушбу минтақада нотинчликнинг кенг тарқалишига туртки бўладиган сабаблардан бўлиши мумкин. Туркманистон давлати минтақавий ҳаракатларни марказлаштириш орқали, террорчилик фаолиятларининг шаклланишига монеълик қилишни ва уларнинг ҳаракатларини чеклаб қўйишни кўзда тутмоқда. Шу билан бирга, Турманистон давлати терроризмга қарши кураш юзасидан ўз фаолиятидаги танқидларга тегишли тарзда жавоб қайтаришни ҳам кун тартибига қўйган.

      Бундан олдин ҳам, Трукманистон парламентининг собиқ аъзоси Ҳолмирод Суюнов шундай айтган эдики, халқ давлатнинг таҳдидларга қарши курашга мойиллиги йўқлигидан норозидир. Аммо, ушбу масаланинг сабабини инсон ҳуқуқларининг поймол этилиши ва давлат идораларида коррупциянинг кенг тус олганлигида деб атаган эди. Шунингдек, 2014 йилда ҳам Покистон армиясининг собиқ қўмондонларидан бўлмиш Саъд Муҳаммад Туркманистон ва Афғонистон чегарасида ҳимоя тўсиқларининг тортилишини бефойда деб айтган эди. Шу билан бирга у, давлатнинг халққа босим ўтказиш ҳаракатларини камайтиришни талаб қилган. Халқнинг Ўрта Осиё республикалари давлатларидан норозилиги ва давлатга қарашли бўлган тузилмаларнинг заифлиги, оммавий ва умумий тарзда террорчилик фаолиятларидан хавотирланишга олиб келмоқда. Эндиликда эса, ушбу Ўрта Осиё мамлакатларининг расмийлари, жамиятнинг норозилиги уларнинг ушбу ишлардан илҳомланишига ёки бўлмасам террорчиларнинг ҳаракатларига нисбатан бепарво бўлиб, давлатни ҳимоя қилмасликларидан хавотирланишмоқда. Шунинг учун, Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида ўтказилган Марказий Осиё — БМТ мулоқоти доирасидаги учрашув, терроризмга қарши биргаликда кураш олиб бориш учун йўл топилишига ва шунингдек, ушбу мамлакатларнинг ҳукмрон тузилмаларини ислоҳ этиш учун жиддий қарор қабул қилинишига ёрдам қилади.           

      Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

 

июн 15, 2017 11:19 Asia/Tashkent
Шарҳ