• Толибон
    Толибон

Толибон Афғонистоннинг Туркманистон билан чегарадош яна икки вилоятига ҳужум қилди.

Жаҳон оммавий ахборот воситаларининг тезкор хабарларига кӯра толибон гуруҳи ИШИД билан ҳамкорликда  Жаузжонда ўнга яқин қишлоқ,   Фарёбда бутунбошли Ғўрмоч туманини босиб олишга муваффақ бўлган.

Толиблар бундан   аввал Фарёбнинг Кўҳистонот туманини ҳам ўз тасарруфлари остига олишган, вилоятнинг стратегик жиҳатдан муҳим жойлашуви назарда тутиларкан, мавжуд ҳолат масъуллар, парламент вакиллари ва маҳаллий аҳолининг жиддий хавотирларига сабаб бўлган.

  Толиблар гуруҳи Фарёбга бевосита чегарадош ва сўнгги йилларда ИШИД жангари гуруҳи ҳам фаоллашиб бораётгани айтилган Жаузжонда ҳам ўнга яқин қишлоқни босиб олишган.

Жаузжон Афғонистоннинг Туркманистонга шундоққина қўшни ва аксарият туманларида хавфсизлик билан боғлиқ вазият жиддий издан чиқиб бораётгани айтилувчи   шимолий вилоятидир. 

 Шундоққина биқинларида кузатилаётган бу ҳолат ўтган уч йил давомида барча Марказий Осиё давлатлари қаторида Россия ва Хитойнинг ҳам жиддий хавотирларига сабаб бўлиб келарди. Бугунги кунда бу хавотирлар янада кучайган.

 

Ёрлиқ

август 16, 2017 10:26 Asia/Tashkent
Шарҳ