Қозоғистон, Тожикистон ва Россиянинг ҳарбий базаларида МДҲга аъзо 6 республиканинг муштарак ҳарибй манёврлари ўтказилмоқда.

Мазкур ҳарбий машқларда МДҲга аъзо 6 мамлакат яъни Арманистон, Белорусия, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон ҳарбий кучлари қатнашмоқда.

" Коллектив тарзда қарши кураш -2017" унвон остида 14 август куни бошланган ушбу ҳарбий машқлар жорий йили сентябр  ойининг 22 кунига қадар давом этиши кутилмоқда. Ҳарбий машғулотлар  Қозоғистоннинг Сар Шогон, Россияннинг Ашулук ва Тожикистоннинг Ҳарбмайдон полигонларида ўтказилмоқда. Бу ҳарбий машқларда  МДҲ республикаларии ҳарбий кучлари  терроризм ва қуролли тўқнашувларга қарши кураш олиб бориш учун ҳаво кучларидан фойдаланилмоқда.

Ҳарбий машғулотлар дастури асосида сентябрь ойининг яримидан бошлаб С-300, С-200, С-125, С-75 ҳаво ҳужумларга зид ракета системаларидан фойдаланилиши режалаштирилган.

 Бундай ҳарбий машқлар одатда ҳар йили ўтказилсада, аммо  унинг асосий мақсади  халқаро миқёсидаги ҳозирги нотинч вазиятида  минтақа хавфсизлигини таъминлаш ва барқарорликни кучайтириш, шунингдек  Афғонистон билан МДҲ республикалари чегараларида хавфсизликни таъминлаш эканлиги айтилади.

Бундан олдин ҳам МДҲга аъзо республикалари  ҳаво кучлари ўртасидаги ҳамкорликлар ва муносабатларни кучайтириш ва  душманнинг эҳтимолий ҳужумларига қарши кураш шароитини яхшилаш мақсадида бу мамлакатлар армиялари муштарак ҳаво кучларининг машғулотлари ўтказилганди.

 Албатта олдинги ҳарбий машқларда ҳам 7 мамлакат ҳарбийлари қатнашишганди. Ҳарбий машғулотлар 130 қўмондонлик марказлари ва полигонларда ўтказилиб, унда 100 ҳарбий самолётлар ҳам иштирок этди.

Аммо ҳозирги ҳарбий машқларда Ўзбекистон ҳарбий кучлари қатнашмаётир.

Ҳақиқат шудирки, МДҲ республикалари армияларининг йиллик ҳарбий машғулотлари  муштарак ҳаво ҳудудларини ҳимоя қилиш учун бу мамлакатларнинг қўшма тарздаги саъй -ҳаракатларининг бир қисми ҳисобланади.

 Ушбу ташкилотнинг муштарак ҳаво мудофаа ҳудудлари 1995 -чи йилнинг 10 чи февралида МДҲнинг 10 аъзоси томонидан ташкил этилганди. Муштарак ҳудудларни ташкил қилишдан мақсад  МДҲга аъзо мамлакатлар ҳаво ҳудудларини ҳимоя қилишга ишонч ҳосил қилиш, шунингдек  ракета ҳужумлари тўғрисида ўз вақтида огоҳлантириш ва  эҳтимолий ҳаво ҳужумларни олдини олиш учун қўшма саъй- ҳаракатлар ва мувофиқлаштиришларни йўлга қўйишдан иборатдир.

Бундан ташқари,  МДҲ армияси ҳарбий кучларининг индивидуал ва коллектив тарзда  ҳаво ҳарбий техника ва қуроллардан фойдаланиш имкониятлари, ҳар қандай таҳдидларга  қарши кураш олиб бориш учун тайёргарлик даражасини ошириш бундай ҳарбий машқларнинг асосий мақсадларидан эканлиги айтилади.

 Зеро  ўтказиладиган ҳар бир ҳарбий машқларда янги қурол- яроқ ва ҳарбий техникалардан фойдаланилади. Шу восита билан МДҲга аъзо мамлакатлар ҳарбий кучлари  ҳаво ҳужумларига зид  мудофаа потенсиалларидан огоҳ бўлиб, ўзига ишонч ҳосил қилади.

 Шу сабабдан ўтган ҳарбий машқларда  100 та ҳарбий самолётлар жумладан Сухов-27, Миг-29, Миг-31,, ҳамда  Сухов-24, Сухов -34  каби бомбардимончи учоқлар шунингдек  ҳужумкор  Сухов-25, узоқ масофага учадиган  Ту-22, Ту -160, ту -95, ҳарбий самолётлари, Ка-27 ва Ми 8 каби вертолётлар, бундан ташқари  МДҲ мамлакатларининг ҳаво ҳужумларига зид  системалари ва кибернетик урушнинг ҳарбий бўлинмалари иштирок қилган бўлса ҳозирги ҳарбий машғулотларда  ҳаво ҳудудларини ҳимоя қилиш мақсадида Россиянинг  Ту-160 ва Ту-мс ҳарбий самолётида жойлаштирилган узоқ масофага учадиган ракеталар  ҳамда  Ту-22 м3 каби узоқ масофага учадиган бомбардимончи самолётлари қатнашмоқда.

Мазкур ҳарбий манёврларда  фойдаланган турли ҳарбий техника  тажҳизотлари  эса  минтақа ва халқаро миқёсидаги ўзгаришлар ва нотинчликларни инобатга олиб фойдаланилаётганидан дарак бермоқда.

 АҚШда Барак Абама давлатининг сўнгги кунларида ҳамда Дональд Трамнинг ҳукумат устига келганлигида АҚШ ва Россия алоқаларида пайдо бўлган совуқлик мазкур ҳарбий машқларда бундай оғир қурол яроқларни фойдаланилиши ҳамда МДҲ армияси потенсиалини кучайтиришига ўз таъсирини қолдирганлиги  айтилади.

 

 

сентябр 11, 2017 12:09 Asia/Tashkent
Шарҳ