• Нурсултон Назарбоев шу ҳафтада Тошкентга келади
    Нурсултон Назарбоев шу ҳафтада Тошкентга келади

Қозоғистон президенти 16 сентябрь куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади

      Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев 16 сентябрь куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати маълум қилган.

Нурсултон Назарбоев Тошкентда Шавкат Мирзиёев билан учрашади, президентлар икки томонлама муносабат истиқболларини муҳокама этишади. Ташриф доирасида Нурсултон Назарбоев ўзбек-қозоқ бизнес-форумида иштирок этади.

Қўшни давлат раҳбари 16-17 сентябрь кунлари Ўзбекистонда бўлади, 17 сентябрь кунининг иккинчи ярмида Туркманистонга йўл олади. У Туркманистонда V Осиё ўйинлари очилиш маросимида иштирок этишни режалаштирган.

 

сентябр 13, 2017 19:37 Asia/Tashkent
Шарҳ