• Қирғизистон президенти сўнгги матбуот анжуманини ўтказди
    Қирғизистон президенти сўнгги матбуот анжуманини ўтказди

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоевнинг якуний матбуот анжуманида айтишича, янги давлат раҳбари инаугурациясидан сўнг ҳордиқ чиқаришга жўнаб кетади.

«Остона билан вазият изга тушади. Бу нафақат Остона, балки, яшириб ўтирмайман, биринчи навбатда, Россия манфаати учун керак», - дея айтиб ўтди Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев 20 ноябрь куни Ала-Арча давлат қароргоҳида ташкил этилган якуний матбуот анжуманида.

«Буларнинг бари изга тушади, бироқ менинг фикримча, бу келажак учун ҳам дарс бўлди, энди парламент ва президентлик сайловларида ҳамма ҳам ички ишларга аралашавермайди. Биз нима қилишни ва қандай қилишни, кимни сайлашни ўзимиз ҳал қилишимиз лозим. Президентнинг таъкидлашича, қўнғироқ қилиши ёки музокаралар учун ўзи бориши ҳақида ўйлаб кўрган.

«Роза Отунбаева мен боришим кераклигини айтган эди. Биз бир ярим ойлик блокада юз берганида, у музокараларни қандай олиб борганини яхши эслаймиз. Мен икки кунга сувни ёпиб қўйдим ҳамда чегараларни дарҳол очишди. Баҳоргача 2,5 ой қолди. Яна бир бор шуни айтаманки, яқинда дўстим, буюк Россия президенти Путин билан гаплашдим ва унга, агарда сизга Евроосиё иқтисодий иттифоқи керак бўлса, уни парчалаб ташлашмоқчи бўлишаётганини хотиржам кузатиб турманг, дедим», - дейди Атамбоев.

«Бизнинг халқимиз минг йиллар давомида шундай қийинчиликларни бошидан ўтказган, ҳамда ҳаттоки шу 6 йил давомида иккита блокада юз берди, биз бундан ўтиб кетамиз. Улар туфайли камчиликларимиз бор бўлган жойларни кўрмоқдамиз, - дея маълум қилди Қирғизистон президенти.

ноябр 20, 2017 19:31 Asia/Tashkent
Шарҳ