Имомали Раҳмон Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида жойлашган ўша пайтдаги парламентнинг юқори палатасида бўлиб ўтган йиғилишнинг 25 йиллигини нишонлашга бағишланган маросимдаги нутқида, ўша пайтда ўтказилган йиғилишни тарихий аҳамиятга эга деб айтди

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

     Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

      Бугунги  суҳбатимиз “Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг давлат тепасида ўз қудратини ушлаб туриш учун уринишлари”га доир мавзуга бағишланади.      

      Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

       Тожикистон республикаси президенти Имомали Раҳмон Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида жойлашган ўша пайтдаги парламентнинг юқори палатасида бўлиб ўтган йиғилишнинг 25 йиллигини нишонлашга бағишланган маросимдаги нутқида, ўша пайтда ўтказилган йиғилишни тарихий аҳамиятга эга деб айтди. Мазкур парламент йиғилиши Имомали Раҳмоннинг ҳукумат тепасига келиши учун замин яратган эди. Имоммали Раҳмоннинг айтишича, Хўжанд шаҳрида Тожикистоннинг ўша пайтдаги парламент мажлисининг ўтказилиши мамлакат ичкарисидаги тўқнашувларнинг барҳам топишига ва поёнига етиши учун замин яратган. Шунингдек, Имомали Раҳмоннинг маълум қилишича, Тожикистон республикаси 2000 йилдан бошлаб иқтисодий ўсиш кўрсаткичлари ошиб борган ва ҳукумат бюджетининг даромадлари 2000 йилда 250 миллион сомонийдан 21 миллиард сомонийга етган. Шу давр мобайнида Тожикистондаги қашшоқлик кўлами 83 фоиздан 30 фоизга пасайган. Тожикистон республикаси президенти Имомали Раҳмоннинг баёноти давлат тепасида қудратни ўз қўлида ушлаб туриш учун саъй-ҳаракатларини давом эттираётганидан дарак беради.

     Шундан келиб чиқиб, Имомали Раҳмон бошчилигидаги давлат ўтган 20 йилга яқин вақт давомида Тожикистондаги фаол бўлган партия тузилмаларини йўқ қилиш билан бирга, Тожикистондаги ҳукмрон партиянинг айрим  рақибларини турли кўринишдаги баҳоналар билан мамлакатнинг сиёсий майдонидан суриб чиқарди. Мисол тариқасида келтирадиган бўлсак, Ўрта Осиё республикаларининг сиёсий майдонида фаолият юритиш учун рухсатга эга бўлган ягона исломий партия ҳисобланадиган Тожикистон исломий ҳаракати партияси ўтган бир неча йиллар мобайнида турли хил баҳоналар билан жумладан давлат тўнтаришларини амалга оширишни режалаштириш, ички тартибсизликлар ва нотинчликлар ҳамда уруш келтириб чиқаришга уриниш ва бошқа баҳоналар билан ушбу партиянинг фаолият юртиши учун берилган рухсатномаси бекор қилинди. Тожикистон Исломий ҳаракати партиясининг раҳбарлари ва етакчилари бошқа мамлакатларга қочиб кетишди ҳамда улар айни пайтда ўзига хос шароитларда ҳаёт кечиришмоқда.

     Дарҳақиқат, Душанбе давлати фаол бўлган мухолиф партияларни йўқотиш билан, 8 миллион аҳолига эга бўлган Тожикистон юрти бошқарув тизимининг суиистеъмол қилиниши ортидан оғир аҳволга тушиб қолди. Мисол тариқасида, ушбу мамлакат катта ҳажмдаги сув захирасига эга бўлишига қарамай, Тожикистон халқи тоза ичимлик сувига доир муаммога учраган. Бундан олдинроқ, Тожикистон сувоқаво корхонасининг бошлиғи Али Мардон Исломзода ўз чиқишида 8,5 миллон жамиятга эга бўлган Тожикистон аҳолисига тоза ичимлик сувини таъминлаш учун 2 миллиард доллар маблағ кераклигини айтган эди. Марказий Осиё республикаларининг ярми асл манбаси Тожикистонда бўлган сув захираларидан фойдаланади ва ушбу сув захиралари уларнинг сувга бўлган эҳтиёжини қондиради. Лекин, Тожикистон аҳолисининг 40 фоизи тоза ичимлик сувидан маҳрум бўлган. Тожикистонда 1992-1997 йиллар давомида бўлиб ўтган ички урушлар мамлакатнинг иқтисодиётига катта зарар етказди ва кўплаб йўқотишларга олиб келди. Охирги статистика маълумотларига кўра, Тожикистондаги ички урушларда 10 минглаб инсонлар ўлдирилган ва минглаб кишилар мамлакатни ташлаб чиқиб кетишган.

      Тожикистон республикаси президенти Имомали Раҳмон ўзининг охирги чиқишида қилган баёнотида, ушбу урушда Тожикистоннинг 10 миллиард доллар миқдорида зиён кўрганлиги ҳақида айтиб ўтди. Ниҳоят, Тожикистондаги беш йиллик ички урушлар Эрон ислом жумҳурияти, Россия Федерацияси ва Бирлашган миллатлар ташкилотининг воситачилигида ва ёрдамида 1997 йилнинг июн ойида поёнига етди. Ҳозирга келиб Душанбе давлати мамлакатда сулҳга эришилгандан кейин тинч ва осойишта муҳитда ва муносиб шароитдан қуйлай фойдаланиш ўрнига, барча мухолифатдаги партияларни Тожикистоннинг сиёсий майдонидан чиқариб юборди ёки уларнинг қонуний фаолиятларига чек қўйди. Тожикистон республикаси президентининг охирги баёнотидан умумий хулоса чиқариб шуни айтиш жоизки, Имомали Раҳмон ва унинг оила аъзолари ҳукумат тепасида қолиш учун ўзларининг бор куч имкониятларини ишга солишмоқда ва ушбу мақсадга етиш учун барча воситаларни қўллашмоқда.                       

     Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.  Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

ноябр 21, 2017 12:53 Asia/Tashkent
Шарҳ