• «ИШИД зобити
    «ИШИД зобити

Тожикистон ички ишлар вазирлиги асли россиялик бўлган ИШИД террорчи гуруҳининг "зобити" Денис Хисамовни Москва давлатига топширганлигини маълум қилди.

Форс ахборот агентлиги хабарига кўра, Тожикистон Ички ишлар вазирлиги нотиғи Умаржон Эмомали  Россия Мудофаа вазирлигининг собиқ зобити  ва ИШИДга қўшилган Денис Хисамовни Москвага топширилганилиги таъкидлади.

Минтақа ОАВига кўра, Тожикистон ИИВ 23 октябрь куни Туркия 34 ёшли капитан унвонидаги ва РФ Мудофаа вазирлиги собиқ ходими бўлган россиялик Денис Хисамовни Тожикистонга экстрадиция қилгани ҳақида хабар берганди. Бунга унинг Суриядан Туркияга кириш учун сохта тожик паспортидан фойдалангани сабаб бўлган.

Тожикистон ҳукуматига кўра, Хисамов Сурияда ИШИД террорчилик гуруҳи учун жанг қилган, бироқ Туркияга қайтиб кетган ва шу ерда қўлга олинган. У Суриядан Туркияга кейинчалик Россияга кириш ҳамда жиноят содир этиш мақсадида киргани айтилади. 

ноябр 21, 2017 19:26 Asia/Tashkent
Шарҳ