1 январидан то 31 январигача Қозоғистон ўз тарихида илк бор Бирлашган Миллатлар ташкилотининг Хавфсизлик Кенгашида раислик қилади. Бу ҳақда «Қазақпарат» Қозоғистон ТИВнинг матбуот хизматига асосланиб хабар бермоқда.

Айни ҳолда Япония давти БМТ Хавфсизлик кенгашига раислик қилмоқда ва бугундан7 бошлаб бу масъулият Қозоғистон зиммасига ўтади.

БМТ Хавфсизлик кенгнаши раислигини бир ой ичида зиммага олиши Қозоғистон давлатини  халқра миқёсида кенгроқ ва фаолроқ ҳузур топиши ҳамда бу мамлакта давлат масъулларини дунё миқёсида янада ижобий рол ўйнаши учун муҳим фурсат ва имкоинят ҳисобланалди.

Бундан олдин ҳам Остона давлати Қозоғистон давлатини  Халқаро миқёсида  таништириш учун конструктив ва ижобий ҳатти-ҳаракатлар ва қарорлар чиқаришга бошлаган.

Жумладан бу мамлакатда Сурия тинчлиги музокараларини бошланиши ва ё МАГАТЕ томонидан бу мамлакатда кам даражада бойитилган уран банкини ташкил этилишига ишора қилиш мумкин.

Қозоғистон парламенти юқори палатаси (Сенат) аъзолари республика ҳукумати ва Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА) ўртасида мамлакатда кучсиз бойитилган уран банкини барпо этиш бўйича имзоланган келишувни ратификация қилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости агентлиги.

2015 йил августида Қозоғистон Вазирлар маҳкамаси ва АЭХА Қозоғистон ҳудудида шундай банкни ташкил этиш бўйича битимни имзолаган эди. Ташкилотнинг бу турдаги банки, турли мамлакатларга ядро ёқилғисини узлуксиз етказиб беришни кафолатлайди. Қозоғистондаги банк мамлакат шимоли-шарқида жойлашган Усть-Каменогорскдаги Ульбин металлургия заводи ҳудудида барпо этилади. 

Кам бойитилган уран атом электрстанциялари учун ёқилғи тайёрлашда қўлланилади. Улар гексафторид кўринишида Европа стандартидаги идишларда сақланади. Ушбу уран захирасидан жаҳон уран бозорида тақчиллик юз бергудек бўлса, фойдаланилади. 

Қонун лойиҳаси имзолаш учун давлат раҳбарига тақдим этилади. 

Ушбу рол Қозоғистон раҳбарлари учун катта аҳамиятга эга бўлгани табиийдир.

Остона давлати раҳбарлари Марказий Осиёда мустақиликка эришган бошқа республикалар каби  Қозоғистон учун ҳақиқий ўзлигини излаб топишга ҳаракат қилмоқда.

Раислик қилувчи Хавфсизлик Кенгаши фаолияти устидан умумий раҳбарликни йўлга қўяди, ХКнинг БМТ Котибияти билан ҳамкорликда ҳар куни ишлашини таъминлайди. Раис Кенгаш номидан ХК аъзолари билан келишиб, баёнотлар беради, шунингдек, ноформал маслаҳатлашувлар ёки у ёки бу ҳужжатлар матни бўйича Хавфсизлик Кенгаши келишувга эришганида ҳар гал матбуот олдида чиқиш қилади.

2 январь куни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари вакиллари ўртасида январь ойида раислик масаласи кўриб чиқилиб, қарор қабул қилинади. Шунингдек, Кенгашнинг БМТга аъзо, бироқ ХКга аъзо бўлмаган давлатлар, матбуот ва нодавлат ташкилотлар учун ишлари дастури ҳақидаги брифинглар мўлжалланган.

Қозоғистон ташаббуси билан Хавфсизлик Кенгашида илк бор кейинги икки йил учун Кенгашда доимий бўлмаган аъзолар сифатида сайлаб олинган Кот-д’Ивуар, Кувайт, Нидерландия, Перу, Польша ва Экваториал Гвинеянинг байроқлари илиниш маросими бўлиб ўтади.

Бу орада Қозоғистон давлатининг  Халқаро миқёсидаги ўйинчилар ўртасида ихтилофларни ҳал этиш йиғилишини мезмонлик қилиши ва БМТ Хавфсизлик кенгаши ва халқаро йиғилишларда қатнашишдан мақсад нимадан иборат деган савол тўғилиши табиийдир.

Халқрао миқёсидаги ўйинчилардан ҳар бири Халқрао стаҳида ўзини мносиб мавқеятини каб этишга уринаётган бир шаротида  Қозоғистон турли бўҳронлар хусусан Сурия  бўҳронига ечим топ иш музокараларига мезмон қилиши билан  минтақавий ташкилотлар билан алоқаларини мустаҳкамлаб, минтақа ва  ва халқаро миқёсидаги тинчлик ва хавфсизликни таъминлашда қатнашишга ҳаракат қилмоқда.     

Январ 01, 2018 13:26 Asia/Tashkent
Шарҳ