• Туркманистон Афғонистонга электр энергиясини беришни қайтадан бошлади
    Туркманистон Афғонистонга электр энергиясини беришни қайтадан бошлади

Афғон ҳукуматининг умид билдиришича, уларнинг делегацияси тез орада Туркманистонга ташриф буюради ва электр энергиясини етказиб бериш бўйича музокаралар ўтказади.

Афғонистони ҳукумати сешанба, 2 январь куни Туркманистондан мамлакатнинг шимолий минтақаларига электр энергияси етказиб берилиши икки кунлик қисқа танаффусдан сўнг яна тикланганини маълум қилди. Бу ҳақда Форс ахборот агентлиги хабар берди. 

Ҳар икки томон Афғонистонга бир ой муддатга электр энергиясини етказиб беришни узайтириш тўғрисида келишиб олди.

Аввалроқ, Туркманистон Афғонистоннинг шимолий вилоятларига етказиб берилаётган электр энергияси учун нархни 100 фоизга оширгани хабар берилган эди. Аввал 1 киловатт $0,02 турган бўлса, Туркманистон янги йилдан нархни $0,04 га кўтарган.

Афғонистон ҳукумати янги шартларда шартнома имзолашдан бош тортди, шу сабабдан Туркманистон томони Ҳирот, Фарёб, Сари-Пул ва Жузжонга электр энергияси етказиб беришни тўхтатди.

Январ 03, 2018 16:51 Asia/Tashkent
Шарҳ