• Россияга кўчиб ўтишни хоҳловчи
    Россияга кўчиб ўтишни хоҳловчи

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳридаги РФ ИИВнинг миграция масалалари бўйича ваколатхонаси чиқарган баёнотида Россияга кўчиб ўтишни хоҳловчилар фақатгина ваколатхонанинг веб-сайти орқали ариза юборишлари мумкинлигини маълум қилди.

Форс ахборот агентиги хабарига кўра,  мазкур баёнотда Россияга кўчиб ўтишни хоҳловчи ва Россия фуқаролигини олишни истайдиган тожикистонликлар мазкур  ваколатхонанинг веб-сайти орқали ариза юбориш ва резерв вақт олиш орқали ўз номини рўйхатга киритишларини имкони бор деб таъкидланган.

Шу тартибда  ушбу дастур орқали Россияга бориш ва бу мамлакат фуқаролигини олишни мақсад қилган шахслар бу ваколатхонага телефон қилиш ва ё веб сайти орқали резерв вақт олиш билан мулоқот  кунини аниқлаши мумкин.

Хабарда келтиришича, 8 январга ўтар кечаси бино олдида Россияга кўчиб ўтиш ҳақида ариза топширмоқчи бўлган 2,5 мингга яқин киши йиғилган. «Вазият назоратдан чиқди, биз милиция ходимларини чақиришга мажбур бўлдик», - дея хабар берди РФ ИИВнинг миграция масалалари бўйича Душанбе шаҳридаги ваколатхонаси матбуот котиби Галина Александрова.

Январ 11, 2018 19:13 Asia/Tashkent
Шарҳ