• Тожикистон орқали Хитой
    Тожикистон орқали Хитой

Тожикистоннинг Энергетика ва сув ресурслари вазирининг муовини Тожикистон ҳудудидан Туркманистон табиий газини Хитойга экспорт этадиган қувурлар тармоғини қуриш жараёнини бошланганлиги ҳақида хабар берди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Тожикистоннинг Энергетика ва сув захиралари вазирининг муовини   Жамшид Шоимзода  Туркманистондан Хитойга табиий газни етказиб берадиган қувурлар тармоғини Тожикистон ҳудудидаги қисматини қурила бошланганлигини таъкидлади.

 Мазкур лойиҳани амалга ошириш борасида давлатлараро келишув ҳам 2013 чи йилда имзоланганди.

Мазкур лойиҳани ижро этишдан Тожикистон давлатининг мақсади  иш жой яратиш ва бу қувурлар учун солиқ олишдан иборатдир.

 Тожикистон ҳудудидаги бу лойиҳа қувурлари ҳам 400 километрдан кўпроқ эканлигини ҳамда келаси милодий йилда фойдаланишга топширилиши айтилади.

Бу қувурлар тармоғи орқали Туркманистон йилида  25-30 миллиара кубометр табиий газини Хитойга экспорт этиши мумкин.

 

Ёрлиқ

феврал 01, 2018 17:58 Asia/Tashkent
Шарҳ