Қозоғистон републикаси сенати махсус бир қонун масаласини муҳокама қилмоқда. Ушбу қонун ратификация қилинганида мамлакат президенти Нурсултон Назарбоев бу мамлакат Хавфсизлик кенгашига умрбод раислик қилиш ҳуқуқига эга бўлишини имкони бор.

Қозоғистон парламентига ҚРнинг биринчи ва ҳозирча ягона президенти бўлмиш Назарбоевга умрбод Хавфсизлик кенгашига раҳбарлик қилиш ҳуқуқини берувчи қонун лойиҳаси келиб тушди. Шу билан бирга Хавфсизлик кенгашининг мақомини маслаҳат органидан конституциявий органга айлантириш кўзда тутилмоқда.

Қонун лойиҳасининг ҳозирги таҳрирдаги кўриниши қабул қилингудек бўлса, Хавфсизлик кенгаши мамлакат бошқарувида етакчи марказлардан бирига айланади, орган ва унинг раҳбари томонидан қабул қилинган қарор барча ҳукумат идоралари ва амалдорлар учун мажбурий бўлади.

2017 йилда Қозоғистон Конституцияга ўзгартиш киритилди. Унга кўра, ҳокимият ваколатларининг айримлари қайта тақсимланиши, парламент ва ҳукуматнинг роли кучайтирилиши кўзда тутилган эди. 

Қозоғистон республикаси хавфсизлик кенгаши маслаҳатлашув муассасаси сифатида бу мамлакат президенти томонидан 1991 чи йилда ташкил этилди.

 Мудофаа ва миллий хавфсизлик, мустақиллик ва яхлитлигини сақлаш, ижтимоий, сиёсий, инсон ҳуқуқлари ва фуқаролар эркинликларини ҳимоя қилиш заминасида ҳал йўлни тайёрлаш учун фаолият этадиган бу ташкилот  раислигини  президент Нурсултон Назарбоев ўз зиммасига олган.

Ҳақиқат шудирки,  Қозоғистон президенти 2016 чи йилнинг аввалидан бошлаб  бу мамлакатдаги учта орган  ваколатларини қайта тақсимлаш мақсадида  ишчи бир гуруҳни тузди. Шу билан бирга  учлик органлар ваколатини тақсимлашдан мақсад нимадан иборат ва  Қозоғистон жомеаси учун қандай натижаларни келтириши мумкин деган савол туғилиши табиийдир.

Айрим таҳлилчилар  Қозоғистондаги ушбу жараённи  қудратни ва раҳбарликни бошқа шахсиятга зиммасига топшириш учун тайёргарликларни бошланиши  деб хулоса қилишса, бошқа айрим экспертлар  бу мамлакатдаги ижроий ва қонун чиқарувчи органлар мустахассисларини алмаштириш ва бу соҳадаги айрим ўзгаришлар учун ўзан яратиш деб баҳолашмоқда.

 Ҳатто Россиядаги Қозоғистоннинг фавқулодда ва мухтор элчиси Мурат Тажинни  бу мамлакат президентлик идораси раиси муовини бўлганида айрим таҳлиличлар  бир нафар машҳур идеолгни  катта сиёсий саҳнасига қайтиши деб таъкидладилар. Экспертлар,  бундай шахсиятлар  Қозоғистоннинг қонун чиқарувчи органларидаги ўзгаришлар билан қудрат тизилмасида айрим ўзгаришларни вужудга келтириб,  бу соҳадаги камтаржрибали ёшлар ўрнини тўлдириши мумкинлигидан сўз очдилар.

Уша пайтларда мамлакат ичкарисида вужудга келган танқидлар билан  Қозоғистонда Нурсултон Назарбоевнинг мутлақ ҳокимияти ва қудрати  турли муаммоларга юзмаюз бўлганди.

 Бу вазият бугунги кунда ҳам ўзгаргани йўқ ва Марказий Осиёнинг энг  катта масоҳатли мамлакатида  қудрат алмашуви ва келгуси президент масаласи борасида кўп ақидалар пайдо бўлган.

 Аммо Қозоғистон сенати  мамлакат президентига   Қозоғистон Хавфсизлик кенгашига умрбод раислик қилиш ҳуқуқини бериши билан ушбу масалага ечим топишни мақсад қилгани назарга ташланмоқда.

Айрим экспертлар эса ушбу лойиҳа Назарбоевни умрбод бу мамлакат президенти бўлиши учун йўлни текислаб беришини таъкидлашмоқда.

Ушбу  ҳатти -ҳаракат  президент ваколатини камайтириш ҳамда бу ваколатларни  парламент ва давлатга бериш борасидаги Остона давлат масъулларининг олдинги қарорларига зид эканлиги яққол ошкор бўлмоқда. Мазкур қарорлар Қозоғистон жомеаси орасида  уч орган ваколатларини тақсимланиши билан бу органлар илгаригидек чорчубада амал қилимоқда, деган фикрларни вужудга келтирмоқда, чунки  Назарбоев олдингидек барча қарор чиқаришларнинг бошида турибти.

 Ушбу маслага олдин ҳам чегара ҳамкорликларига оид анжуман аъзоси ва Қозоғистоннинг сиёсий масалалар эксперти Мурод  Шейбатов ҳам  Қозоғистонда қудрат ва президент алмашуви ўта мураккаб бир масаладир, шунингдек бу масалага хорижий мамлакатларни таъсири яққол назарга ташланади деб айтганди.

Қозоғистонлик ушбу эксперт шунингдек Назарбоев табиий равишда қудратни топшира олмайди чунки  бу мамлакат гидрокарбоник ва табийй манбалардан бой мамлакат ҳисбланади. Қозоғистон президенти  турли сиёсий гуруҳлар ва масъуллар ўртасидаги баҳс -мунозаралар ва ихтилофларни олдини олишга қодир эмас деб фикр билдирганди.

       

Ёрлиқ

феврал 07, 2018 13:04 Asia/Tashkent
Шарҳ