• Россия Тожикистон ва Қирғизистон
    Россия Тожикистон ва Қирғизистон

Россия ТИВ-даги Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги бўйича 3 -чи идора масъули терроризмга қарши кураш чорчубасида Тожикистон ва Қирғизистон ҳудудларидаги Россия ҳарбий базалари фаолиятини оширилиши ҳақида хабар берди.

Форс ахборот агентлиги хабарига кўра, Александр Стерник  сўзлаган нутқида,  Москва давлати,  Афғонистон ҳудудларидан таҳдид қиладиган ҳар қандай террорчи гуруҳ ва ё терактларга қарши кураш олиб бориш мақсадида Тожикистон ва Қирғизистон ҳудудидаги ҳарбий базалари фоалиятини ошириш ва кенгайтириш қарорига келган деб  қўшимча қилди.

Унга кўра,  Россия давлати Афғонистонга яқин жойлашган  Тожикистон ва Қирғизистон ҳудудларига алоҳида эътибор қаратиб келган ва  терроризмга қарши кураш жараёнида бу мамлакатларни Россия билан ҳамкорликларини кенгайиши минтақа  манфаатидадир деб таъкидлади.

Россия Ташқи ишлар вазирлигидаги МДҲ ишлари бўйича 3 чи идораси масъули,   Россия ва унинг иттифоқчиларини ҳар қандай террорчилик таҳдидлар қаршисида тура олиб қарши курашни кенгайтиришга тайёр эканлигини таъкидлаб,  МДҲ мамлакатлари чегралари хавфсизилиги тобора кучайтирилмоқда. Россия хавфсизликни таъминлаш мақсадида ўз ҳарбий кучларини модернизация қилиб янги қурол- яроқ билан жиҳозлантирмоқда деб айтди.

 

феврал 08, 2018 18:45 Asia/Tashkent
Шарҳ