• Тожикистон ички ишлар вазири: Ўтган йилда 250 нафар тожикистонлик ИШИД террорчилик гуруҳининг сафида ҳалок бўлди
    Тожикистон ички ишлар вазири: Ўтган йилда 250 нафар тожикистонлик ИШИД террорчилик гуруҳининг сафида ҳалок бўлди

Ироқ ва Сурия ҳудудида ИШИД террорчилик гуруҳининг жангларида қатнашган 250 нафар Тожикистон фуқароси ҳалок бўлган

Тожикистон республикаси ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзодага кўра, 2017 йилда Ироқ ва Сурия ҳудудида ИШИД террорчилик гуруҳининг жангларида қатнашган 250 нафар Тожикистон фуқароси ҳалок бўлган. Юздан ортиқ тожикистонлик ўз ихтиёри билан Сурия ва Ироқдан уйларига қайтишган. Бу ҳақда Ирна агентлиги хабар берди. 

Шунингдек, Рамазон Раҳимзоданинг маълум қилишича, мамлакат хавфсизлик кучлари ўтган йилда Тожикистонда 36 та террорчилик ҳаракатлари содир этилишининг олдини олган. 

Вазирнинг сўзларига кўра, 2017 йилда Тожикистон Ўзбекистон ҳудудида содир этилиши мумкин бўлган иккита терактнинг олдини олишга ёрдам берган. Тожикистон ёрдами билан Россия ҳудудида бешта, Хитойда битта, Украина ва Қозоғистон ҳудудларида эса биттадан террорчилик ҳаракатларининг олди олинган. 

Ёрлиқ

феврал 09, 2018 19:21 Asia/Tashkent
Шарҳ