• Туркманистон миллий хавфсизлик вазири эгаллаб турган вазифасидан озод этилди
    Туркманистон миллий хавфсизлик вазири эгаллаб турган вазифасидан озод этилди

Туркманистон президенти мамлакат миллий хавфсизлик вазирини эгаллаб турган лавозимидан озод этиш ҳақидаги Фармонни имзолади. 

Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов Туркманистон миллий хавфсизлик кенгашининг йиғилишида Туркманистоннинг хавфсизлик, мудофаа ва чегара соҳасидаги юқори мартабали расмийларнинг бир нечтасини эгаллаб туган вазифаларидан бўшатди. 

Ушбу хабарга биноан, Туркманистон президенти Туркманистон миллий хавфсизлик вазири Давронгулди Байрамовни ушбу вазирлик ишларида масъулиятсизлик ва бефарқлиги туфайли ўз лавозимидан озод этган.

Шунингдек олдин Мудофаа вазири бўлган Ярлим Бердиевни миллий хавфсизлик вазири этиб тайинлади. Бундан ташқари, Бердимуҳаммедов ушбу йиғилишда чегара қўшинлари бошлиғи вазифасида бўлган Биганч Гундогдиевни Мудофаа вазири этиб тайинлаган. 

Туркманистон чегара хизмати раиси этиб, Мудофаа вазирлигининг олдинги ўринбосари тайинланди. 

Ёрлиқ

июн 14, 2018 18:36 Asia/Tashkent
Шарҳ