• Нангарҳор вилоятида ИШИДнинг асосий базаси нобуд этилди

Афғонистон давлат кучлари ИШИДга қарши амалиётда ушбу террорчилик гуруҳининг Нангарҳор вилоятидаги асосий базасини нобуд этди.

ИСНО берган маълумотларга кўра, Афғонистон армияси ва хавфсизлик кучлари ИШИД террорчилик гуруҳининг мавқеларига қарши бошлашган амалиётда  Гургурий минтақасида ушбу гуруҳга тегишли бўлган йирик базани нобуд этиб, 167 нафар террорчини ҳам ҳалокатга етказишган.

Ўлдирилган террорчиларнинг аксарияти хорижий фуқаролар бўлган.

Мазкур амалиётда ИШИД террорчилик  гуруҳи ихтиёрида бўлган 9та дўкон, бешта туннел, ва бир неча қурол-яроқ анборлари нобуд этилган.

Гургурий минтақаси ИШИД террорчилик  гуруҳининг муҳим минтақаларидан бўлиб, террорчиларнинг молиявий ва логистика ёрдамлари шу ерда  амалга ошириларди.

Ёрлиқ

июл 08, 2018 16:28 Asia/Tashkent
Шарҳ