• Афғонистонда АҚШнинг аскари ўлдирилган

Шанба куни Афғонистондаги НАТО кучлари Американинг бир аскари ҳалок ва уч нафари ярадор бўлгани борасида хабар берди.

Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарларга кўра, Афғонистоннинг Урузгон шаҳридаги "Тринкот"  аэропортида АҚШнинг бу ҳарбийлари  ватандошлари  томонидан  ушбу ҳолга тушишган.

Ҳужум қилган ва ёки қилганларнинг шахсияти ҳануз маълум қилинмаган.

Америка ва унинг иттифоқчилари  2001 йилда Афғонистонда терроризмга қарши курашиш ва  хавфсизликни таъминлаш баҳонасида ушбу мамлакатга ҳужум қилишди. Аммо ҳалигача Афғонистонда террорчилик амалиётлари, нотинчлик ва гиёҳвандлик  моддаларини ишлаб чиқариш давом этмоқда.

июл 08, 2018 17:27 Asia/Tashkent
Шарҳ