• Қирғизистонда диний фаолият юзасидан назорат кучайтирилмоқда

Кузатувчиларнинг фикрича, Қирғизистонда диний фаолият юзасидан назорат кучайтирилмоқда

ФОРС ахборот агентлиги хабарига кӯра, Қирғизистонда дин ишлари бӯйича давлат комиссиясининг ташаббуси билан диний ишларни бошқаришни назарда тутган "Қирғизистон республикасида дин эркинлиги ва диний муассасалар" номли қонунни ислоҳ қилиш дастури муҳокама қилинди.

  Бу дастурга кӯра тегишли ҳужжатларга эга бӯлмаган диниий мадрасалар ва тегишли тартибда руйхатга олинмаган масжидларнинг фаолияти тӯхтатилиб, болаларнинг ота-она розилигисиз масжидга қатнашига чек қӯйилади. Шунингдек, диний мадрасаларда диний дарслар билан бирга умумий фанлар   ӯқитилиши ҳам йӯлга қӯйилади.

Бу дастур амалга оширилса, қирғизистонлик ёшлар бундан кейин ота-оналарининг ижозатисиз масжидга қатнай олишмайди. Зеро, мамлакат қонунларига кӯра 16 ёшга тӯлмаган киши динни ӯз ихтиёри билан танлаш ҳаққига  эга эмас.

Ёрлиқ

июл 13, 2018 16:56 Asia/Tashkent
Шарҳ