• Никоҳсиз туққан  қизни онаси ва акаси ўлдирганми?

Ўш вилоятининг Новқат туманида 22 ёшли қиз турмушга чиқмасдан туриб фарзандли бўлган. Бунинг ортидан уни онаси ва акаси ўлдирган. 2 июлда содир бўлган бу воқеа юзасидан матбуотга Ўш вилоят милицияси расмийси Жениш Аширбаев маълум қилди.

-Ўлдирилган қиз май ойида никоҳдан ўтмай туриб туғиб қўйган. У боласини боқиб олиш учун бошқа одамга берган. Тергов давомида қиз боласини қонуний асосларда бошқа одамга асраш учун ўтказиб бергани аниқланди. Қиз туққанидан сўнг уни онаси ва акаси “Бизни шарманда қилдинг”, деб уйдан ташқарига чиқармай сақлаган. Қиз бунга қаршилик қила бошалаганидан сўнг, она ва ака тил бириктириб, уни оёғидан боғлашган ва тунги соат 12да Бел қишлоғитдаги дарёга ташлашган. Қизнинг жасади сувда 12 кун қолиб кетган, - деди Жениш Аширбаев.

Милиция расмийсига кўра, қотилликни содир этганликда гумонланган она ва бола ҳибсга олинган. Тергов ишлари давом этмоқда.

 

Ёрлиқ

июл 20, 2018 09:14 Asia/Tashkent
Шарҳ