Тожикистон президенти Тошкентга сафар қилиб ўзбекистонлик касбодоши билан учашганида 27 та иқтисодий ҳамкорлик ҳужжатларни имзолади.

Кўксаройда бўлиб ўтган олий даражадаги музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ўртасида давлатлараро стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома имзоланди.

Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида Стратегик шериклик тўғрисидаги шартномада узоқ муддатли ва барқарор шериклик муносабатлари ўрнатиш мақсади, ўзаро ҳамкорликнинг стратегик йўналишлари белгиланган.

Президентлар ўртасида қўшма баёнот ҳам имзоланган.

Шунингдек, саноат, стандартлаш ва сертификатлаш, чегарадан ўтказиш, таълим ҳужжатларини тан олиш, геодезия ва геология, қишлоқ хўжалиги, маданият ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликка доир 27 та ҳужжат имзоланди. Жумладан, Сурхондарё вилояти билан Хатлон вилояти, Самарқанд вилояти билан Сўғд вилояти ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик тўғрисида битимлар қабул қилинди.

Юқори мартабали тожикистонлик делегация бошчилигида Ўзбекистонга сафар қилган Эмомали Раҳмон  Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев билан учрашиб чегара постлари фаолиятини яхшилаш ва ҳар икки мамлакат чегараларини қуриқлаш заминасидаги алоқаларни кучайтириш истиқболлари юзасидан фикр алмашди.

Учрашувда  шунингдек Афғонистондаги вазият, террорчилик гуруҳлар ва гиёҳванд моддалар контрабандасига қарши курашни кучайтириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Кеча Тожикистон президенти Тошкентдан қайтиб Душанбега келди.

ОАВ нуқтаи назаридан бу сафар шу даражада жиддий бўлганки  Ўзбекистон президентлик идорасидаги ахборот манбалари ҳам бу сафарни тарихий деб баҳолашди.

Айтиш керакки  1998 чи йилдан бери бу сафар Эмомали Раҳмоннинг биринчи расмий сафари ҳисобланади. Шавкат Мирзиёевни ҳукумат устига келиши Тожикистон учун Маркзий осиёдаги барча мамлакталар эшикларини очилишига замин яратган.

 Брукинз муассасасидаги Марказий Осиё масалалари эксперти Фионна Ҳел ҳам ўтган йилдаги икки мамлакат алоқаларини яхшиланганини таъкидлаб,  Тожикистон ва Ўзбекистон шунингдек Марказий Осиёдаги барча республикалар ўртасидаги алоқалар барчадан аввал  бу мамлакатлар сиёсий фигуралари ва раҳбарларининг ҳатти ҳаракатларига чамбарчасб боғлиқдир.

Олдин икки даҳадан кўпроқ вақт мобайнида Ислом Каримовни ҳукумат устида бўлгани  Ўзбекистоннинг барча қўшний мамлакатлар билан алоқаларини яхшилаши ва мустаҳкамлаши йўлига монелик қиларди.

Эмомали Раҳмонни Тошкентга уюштирган сафари сиёсий аҳамиятига қўшимча улкан иқтисодий аҳаматияга ҳам молик бўлгани назарга ташланмоқда.

Бу сафар давомида икки мамлакат раҳбарлари  Тожикистон ҳудудида қўшма тарзда иккита гидроелектростанциялар қуришга келиша олишди.

Зарафшон дарёси устида қурилиши мўлжалланган бу иккита гидроэлектростанциялар 320 меговатт электр энергия ишлаб чиқариши айтилади.

Айтиш керакки икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми ўтган йилда 20 фоизга ошиши билан 240 миллион долларга етди. Бундан ташқари 2020 чи йилгача ҳар икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошаш ҳажмини 500 миллион долларга етказилиши айтилади.

Икки мамлакат масъуллари ўртасида қўшма ҳамкорлик келишуви унвон остидаги келишув меморандум ҳам имзоланди.

Бу келишувни имзолашдан мақсад, икки мамлакат ўртасидаги изчил ҳамкорликларидан узоқ муддат учун фойдаланишдан иборатдир.

 

Ёрлиқ

август 20, 2018 11:05 Asia/Tashkent
Шарҳ