• Шавкат Мирзиёев
    Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Душанбе шаҳрида 27-28 сентябрь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган МДҲ давлат раҳбарлари саммитида иштирок этиш доирасида тожикистонлик металлурглар шаҳри - Турсунзодага ташриф буюради.

Бу ҳақда «АП» Тожикистон ҳукуматидаги манбага асосан хабар қилмоқда.

Кун.уз сайтига кўра, Ўзбекистон раҳбари «Тожикистон алюминий компанияси»нинг фаолияти билан танишади. Нашр маълумотларига кўра, Мирзиёев билан биргаликда заводга Беларусь президенти Александр Лукашенко ҳам ташриф буюради.

Президентлар республикада токчи соҳибкор деҳқонлар сифатида машҳур бўлган Камол Ҳожи Мадумаров ва Неъмат Ҳожи Усмоновларнинг деҳқон хўжаликларига ташриф буюришади.

Шу билан бирга, президентнинг ташрифи арафасида Душанбе-Турсунзода автомобиль йўли бўйида жойлашган барча уйларнинг ташқи қисми таъмирланмоқда. Душанбе ҳокими маъмуриятидан «АП»га маълум қилишларича, аҳоли ҳам, шаҳар бюджети ҳам бунинг учун пул сарфламаяпти. 

Ёрлиқ

сентябр 12, 2018 09:41 Asia/Tashkent
Шарҳ