Қозоғистон президенти юқори мартабали сиёсий ва иқтисодий  делегацияси бошчилигида Қозоғистон ва Туркия ўртасидаги  дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 26 йиллиги муносабати билан Туркия президентининг таклифи билан Анқарага сафар қилган эди

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

      Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини мен эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз "Қозоғистон президентининг Туркияга уюштирган сафари”га доир мавзуга бағишланади.      

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

      Қозоғистон президенти юқори мартабали сиёсий ва иқтисодий  делегацияси бошчилигида Қозоғистон ва Туркия ўртасидаги  дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 26 йиллиги муносабати билан Туркия президентининг таклифи билан  Анқарага  сафар қилган эди. Қозоғистон республикаси президенти Нурсултон Назарбоев Туркия президенти билан учрашганидан сўнг, шундай айтдики, Остона ва Анқара минтақа ва халқаро доирадаги ёндашувлари бир хил бўлиб, қарашлари ва позициялари ҳам бир-бирига яқиндир. Нурсултон Назарбоев Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан учрашувда икки томонлама алоқаларнинг ижобийлигини юқори баҳолаб, Қозоғистоннинг Анқара давлати сиёсатини халқаро майдонда қўллаб-қувватлашини маълум қилиб, Туркий тилли мамлакатлар ҳамкорлик кенгашида эришилган юқори натижаларни алоҳида таъкидлаб ўтди.

      Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашганидан сўнг, ахборот анжуманидаги чиқишида шундай айтдики, ушбу учрашувда турли масалалар бўйича жумладан иқтисодий, тижорий, маданий ва таълим соҳасида амалга оширилиши кўзда тутилган икки томонлама ишлар кенгроқ кўриб чиқилди ва муҳокама этилди. Назарбоевнинг Туркия президенти билан учрашуви давомида қилган баёноти шуни кўрсатадики, Остона давлати Қозоғистоннинг Туркия билан иқтисодий ва сиёсий ҳамкорликлар кўламини сезиларли даражада оширишни кўзлайди. Қозоғистон билан Туркиянинг тижорат айирбошлаш ҳажми Анқара ва Остона етакчилари ўртасида эришилган келишув доирасидаги юқори мезонга етмаган бўлсада, бироқ Остона ва Анқара муносабатлари 1991 йилда Қозоғистон республикасининг мустақиллигидан сўнги йилларда яхши ва ижобий бўлган.

       Қозоғистон ва Туркиянинг икки томонлама ҳамкорликлар йўналишида Геополитика ва халқаро масалалар бўйича тадқиқотчи ва сиёсий эксперт Али Валиқулизода ўз мақоласида шундай қайд этдики, Қозоғистон республикаси Марказий Осиёнинг муҳим ўйинчиси ҳисобланади. Нурсултон Назарбоев раҳбарлигида Туркий тилли мамлакатлар иттифоқини ва Туркий тилли мамлакатларнинг географик ва маданий соаҳасига таалуқли халқаро ташкилотлар ва муассасаларни таъсис этиш ғоясини Туркия сиёсатлари билан бир пайтда ва параллел равишда илгари сурди.

     Назарбоев ташаббуси билан кўп ишлар амалга оширилган. Масалан, Турксой номи билан маданият ташкилоти, Қозоғистон президентининг таклифи билан Турк тилида гаплашадиган давлатлар раҳбарларининг Кенгаши тузилди, Бакуда турк давлатлари парламентларининг Ассамбляси, Остонада эса Турк академияси иш бошлади. Қозоғистон ва Туркиянинг тижорат айирбошлаш ҳажми ўтган йилда икки миллиард доллардан ошди. Ваҳоланки, икки мамлакат раҳбарлари ҳар доим тижорат соҳасидаги айирбошлаш кўламини бир йилда 10 миллиард доллар миқдорида бўлишини таъкидлаб келишади. Қозоғистон республикаси ва Туркия президенти Олий даражада стратегия кенгашини таъсис этиш доирасида икки юртнинг савдо ва тижорат айирбошлаш ҳажмини 2015 йилга қадар 10 миллиард долларга етказишни таъкидлаб ўтишган эди. Аммо, ушбу мақсад ва режалар ҳозирга қадар амалга ошмади.

      Туркия ва Қозоғистонни чуқур тарихий ва маданий алоқалар боғлаб туради. Икки давлат 2009 йилда стратегик ҳамкорликка оид шартнома ҳам имзолашган эди. Бироқ бу икки давлатни ниҳоятда жипслаштириб тургани - бизнес ва савдо алоқаларидир. Туркия ширкатлари ҳозир Қозоғистоннинг янада даромадли энергия ва кончилик тармоқларига кўз тикишмоқда. Россия, Қозоғистон ва Беларус орасида имзоланган ягона божхона иттифоқига оид битим эса, Туркиянинг Қозоғистонга қизиқишларини янада кучайтирган. Қозоғистон Туркияда доимо ишончли ҳамкорини кўриб келган. Нурсултон Назарбоевнинг Анқарага уюштирган сафари якунида Туркия ва Қозоғистон бир нечта ҳамкорлик ҳужжатларини имзолашди. Назарбоевнинг Туркияга уюштирган икки кунлик сафарида икки мамлакат Мудофаа вазирлари томонидан ҳарбий ҳамкорлик қилиш бўйича англашув меморандуми имзоланди.

      Бундан ташқари, Туркия ташқи ишлар вазири ва Қозоғистон инвестиция ва тараққиёт вазири томонидан қўшма иқтисодий ҳамкорлик дастурлари лойиҳаси имзоланди. Шунингдек, Туркия маданият ва сайёҳлик вазири ҳамда Қозоғистон маданият ва спорт вазири томонидан тегишли фаолиятлар ва маданий марказлар таъсис этиш тўғрисида келишув имзоланди. Қозоғистон президенти Анқарада Туркиянинг энг йирик ширкатлари раҳбарлари билан учрашувида  икки  мамлакат ўртасида  қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, саноат, тоғ-кон ва экология, химия саноати, муҳандислик, тўқимачилик, давлат ва хусусий ширкатлар, соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳаларига оид 24 шартнома имзоланганини таъкидлади. Назарбоев ўз сўзларида  2017 чи йил давомида Қозоғистон ва Туркия ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмининг 27 фойизга ўсганини таъкидлаб, ўзаро иқтисодий  айирбошлаш ҳажми жорий йилнинг биринчи ярмида  820 миллион долларга етганини қайд этиб ўтди.  

     Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

сентябр 16, 2018 11:31 Asia/Tashkent
Шарҳ