• Абдусалом Азизов Тожикистондаги ўзбек-тожик ҳарбий машқларига боради

Ўзбекистон мудофаа вазири Абдусалом Азизов жума куни Хўжанд шаҳрига ташриф буюради. Бу ердаги «Чорухдайрон» ҳарбий полигонида Тожикистон ва Ўзбекистон мудофаа маҳкамаларининг тарихдаги илк қўшма антитеррор операцияси якунига етмоқда, деб ёзади «ASIA-Plus».

Абдусалом Азизов Тожикистон мудофаа вазири, генерал-полковник Шерали Мирзо билан икки мамлакат армиялари террорчиликка қарши машқларининг якуний босқичини кузатиб боради, деб хабар берган нашрга Тожикистон Мудофаа вазирлигидаги манба.

Хўжанд шаҳрига ташрифи чоғида Ўзбекистон мудофаа вазири Тожикистон мудофаа вазири билан алоҳида учрашув ўтказади ва у билан ҳарбий ҳамда ҳарбий-техникавий йўналишда икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилади.

Қўшма террорчиликка қарши машқлар доирасида Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг ҳарбий оркестри Камол Хўжандий номидаги боғда шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари учун концерт берди.

Ёрлиқ

сентябр 21, 2018 18:20 Asia/Tashkent
Шарҳ