• Ӯрта Осиё муфтийлари диний мадрасаларни қайта очиш ҳақида келишишди

Қирғизистон, Қозоғистон, Ӯзбекистон ва Тожикистон муфтийлари Бишкек шаҳрида диний мадрасаларни қайта очиш ҳақида келишув имзолашди.

Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида Марказий Осиёнинг Қирғизистон, Қозоғистон, Ӯзбекистон ва Тожикистон давлатлари муфтийлари диний мадрасаларни қайта очиши ҳақида келишув имзолашди. Шу билан бир вақтда террористик жараёнларга қарши курашиш йӯлларини муҳокама қилиш пайида Туркманистон Ашхобод шаҳрида Қирғизистон, Қозоғистон, Ӯзбекистон ва Туркманистон вакиллари музокара ташкил этишди. 

Бишкек ва Ашхобод йиғилишлари натижаларига кӯра, Марказий  Осиё давлатлари минтақада турли равиялар ва диний оқимларнинг кӯпайиши, айниқса Форс Кӯрфази атрофидаги Араб давлатлардан кириб келган янги идеологиялар ва террористик жараёнлардан хавотирдалар.

 Минтақа давлатларида терроризм масаласи бӯйича бундай йиғилиш ва семинарларнинг ташкил этилиши анъанага айланган.

Ӯрта Осиё давлатларининг Афғонистон билан чегарадошлиги ва мамлакатда турли террористик жараёнларнинг тӯпланиши эса бу таҳдидларни бир неча баробарга кӯпайтирган.

Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Қувайт ва Иордания давлатларидаги фаол террористик гуруҳлар Ӯрта Осиё давлатларининг хавотирга тушиб, диний жараёнлар ва террористик гуруҳларга қарши курашни кучайтиришларига сабаб бӯлган.

Диний мадрасаларнинг қайта очилиши масаласини Марказий Осиё мамлакатлари давлат мулозимлари анчадан бери такидлаб келишади.

Бу орада  Қирғизистондаги Славян Университети глобал маданият бӯлими бошлиғи Владимир Ашкольныйга кӯра: экстремистик жараёнлар таблиғоти Марказий Осиё давлатларининг хавфсизлигига таҳдид соладиган катта улкан хавфни келтириб чиқариши мумкин. Бу жараёнлар асосий қурбонлари эса биринчи навбатда мактаб ӯқувчилари, студентлар ва ёш ишчиларни ташкил этади.

Унинг сӯзларига кӯра, ёшларнинг диний ва маънавий эҳтиёжларининг қондирилмаслиги ва уларнинг саволларига эски равишда жавоб берилиши Марказий Осиё ёшлари дунёқарашида ӯзига хосмаънавий бӯшлиқни вужудга келтирган. Бу нарса уларнинг турли равияларга эргашишлари сабаб бӯлади. 

 

сентябр 23, 2018 20:54 Asia/Tashkent
Шарҳ