• Қозоғистон элчиси
    Қозоғистон элчиси

Қозоғистоннинг Тошкентдаги элчиси давлат бюджети маблағларини жуда кўп миқдорда талон-торож қилишда гумон қилинмоқда.

Спутник сайтига кўра, дипломат “масъулиятли давлат лавозимини эгаллаб тургани ҳолда, Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги маъмурий биносида қурилиш ишларини амалга ошириш бўйича қасддан сохта ҳужжат имзолаган”.

“Ноқонуний хатти-ҳаракатлари оқибатида етказилган зарар миқдори 140 миллион тенгедан ошиб кетган”, - дейилган хабарда.

Ёрлиқ

октябр 16, 2018 18:07 Asia/Tashkent
Шарҳ