• Европа Иттифоқи
    Европа Иттифоқи

Европа Иттифоқи ташқи сиёсати масъули Европа Иттифоқини Марказий Осиё билан муносабатларини кучайтириш қарорига келганини маълум қилди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича,  Европа Иттифоқи ташқи сиёсати масъули Федерико Могерини  ўтказилган йиғилишда Европа Иттифоқининг  Марказий Осиё билан ҳамкорликларини кучайтиришни таъкидлади.

Келаси йил Брюссел шаҳрида Марказий Осиё учун Европа Иттифоқининг янги стратегияси тақдимоти ўтказилиши кутилмоқда.

 23 ноябрь куни Брюсселда ўказиладиган  " Европа иттифоқи -Марказий Осиё" йиғилишида  томонлар ўзаро алокаларни кенгайтириш масаласини муҳокама қиладилар.

Ёрлиқ

ноябр 21, 2018 20:24 Asia/Tashkent
Шарҳ