декабр 13, 2018 10:26 Asia/Tashkent
  • Шошилинч!  ИД Афғонистонда Россияга қарши тарғиботни бошлади

Исломий давлат” Афғонистон шимолий ҳудудларида ўзбек, тожик ва туркманлар орасида Россияга қарши кучли тарғибот олиб бормоқда. “Исломий давлат” Афғонистон шимолида аҳоли орасида фаол равишда Россияга қарши тарғибот олиб бормоқда, деб хабар қилмоқда Афғонистонлик депутат Фейсал Сами, РИА Новости хабарига асосан.

ИД жангарилари шундай йўл билан маҳаллий аҳоли вакилларини ўз сафларига қўшиб олмоқчи.

“Исломий давлат” вакиллари Афғонистоннинг Марказий Осиёга чегарадош бўлган ҳудудларида яшаётган ўзбек, тожик ва туркманлар орасида Россияга қарши кучли тарғибот олиб бормоқда. Улар шундай йўл билалан ёшларни ўз сафларига жалб қилишни ният қилган", - деди Сами.

Депутат  Афғонистондаги ИД жангарилари, айрим кучли давлатлар томонидан яширин ҳолда қўллаб-қувватлаб турилганини хабар қилди. Депутат фикрига кўра, бировинг ёрдамисиз жангарилар бу ерда жойлашиб ола олмасдилар.

Депутат айтишига қараганда, ИД Афғонистон орқали Марказий Осиё ҳудудига кириб, Россия манфаатларига зарар келтиришни ўзига мақсад қилиб олган.

Россия бир неча бор Афғонистон шимолида ҳеч қандай белгиларга эга бўлмаган вертолетларда жангарилар ва уларга қурол-яроқ олиб келинаётганига эътибор қаратган эди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ