декабр 13, 2018 17:15 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон Эрон ядровий келишувининг ижро этилишини таъкидлади
    Қозоғистон Эрон ядровий келишувининг ижро этилишини таъкидлади

Қайрат Умаров БМТ хавфсизлик кенгашининг охирги йиғилишида Остона Эрон ядровий келишувини қўллаб-қувватлайди деб маълум қилди

Қозоғистоннинг БМТдаги доимий намояндаси Эрон билан эришилган ядровий келишувни Ўрта Шарқ минтақасининг барқарорлиги ва тинчлиги учун зарурий деб атади. 

Форс ахборот агентлигининг пайшанба кунги хабарига кўра, Қозоғистоннинг БМТдаги доимий вакили Қайрат Умаров БМТ хавфсизлик кенгашининг охирги йиғилишида Остона Эрон ядровий келишувини қўллаб-қувватлайди деб маълум қилди ва ушбу келишув бандларининг барча гуруҳ аъзолари томонидан тўлақонли ижро этилишини таъкидлади. 

Умаров Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг ядровий келишувнинг Ўрта Шарқ минтақасидаги барқарорлик ва сулҳ ўрнатилишидаги муҳим рол ўйнашига доир БМТ хавфсизлик кенгашига йўллаган мурожаатига ишора қилиб шундай айтдики, ядровий келишув Эрон билан иқтисодий ва тижорий саҳада ҳамкорликларни янада кенгайтириш учун қулай фурсат яратди. 

АҚШ ташқи ишлар вазири Майк Помпео БМТ хавфсизлик кенгашининг чоршанба куни БМТ бош котиби Антониу Гутерришнинг 2231-сонли резолюция ижроси ҳақидаги ҳисоботини кўриб чиқиш юзасидан ўтказилган йиғилишда, Эроннинг ракета фаолиятлари назоратдан четга чиққан деб даво қилди.  

Ёрлиқ

Шарҳ