декабр 13, 2018 19:06 Asia/Tashkent
  • Марказий Осиё президентларининг оила аъзолари ва куёвларининг фаолиятлари билан танишинг!

Марказий Осиё президентларининг айрим фарзандлари парданинг орқа томонида қолган бўлсаларда, аммо бошқа айримлари эса мамлакатнинг турли идораларида фаол иштирок этиб, муҳим мансабларни ўз зиммаларига олишган.

Форс ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Қирғизистон президенти Сооронбой Жээнбеков Марказий Осиё президентлари ўртасида энг кам фарзандга эга бўлган президент ва Тожикистон президенти Имомали Раҳмон эса 9 фарзанднинг отасидир.

Қозоғистон 

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг катта қизи Дариға Назарбоева 55 ёшга кирган ва марҳум сиёсатчи Раҳматуллоев билан турмуш қурган эди. У уч фарзанднинг онасидир. 

Назарбоева оммавий ахборот воситаларининг раҳбарлигини ўз зиммасига олган эди. У Қозоғистон парламентининг вакили, "Асар"партиясининг раиси, "Нурбанк" номли банкнинг акциядори эди. У бир муддат бош вазирнинг ўринбосари лавозимида ҳам ишлаганди. Ҳозирги кунда у юқори парламентнинг вакили бўлиб ишламоқда. 

Нурсултон Назарбоевнинг оила аъзолари

Назарбоевнинг иккинчи қизи Динара  Кулибоева Қозоғистон сиёсатчиси ва ишбилармони Тимур Кулибоев билан турмуш қурган. Форис журнали хабарига кўра, унинг бойлиги 3 миллиард 200 миллион долларни ташкил этади ва унинг эри эса шу миқдорда бойлик эгасидир. 

Назарбоевнинг кенжа қизи Алия эса уч марта турмушга чиққан. Унинг биринчи эри Қирғизистоннинг биринчи президенти Аскарбоевнинг ўғли Эйдар эди. Иккинчи маротаба у бизнесмен ва футболист Дониёр Ҳасанов билан турмуш қурди. Уларнинг иккита қизи бор. Унинг учинчи турмуш уртоғи сиёсатчи ва бизнесмен Димош Дўсанов бўлади. Уларнинг бир қизи ва бир ўғли бор. 

Қирғизистон:

Бир йил олдин Қирғизистон президенти унвонида сайланган Сооронбай Жээнбековнинг иккита фарзанди бор. Унинг тўнғич қизи Бахтигул Жээнбекова "Борис Елцин" номли қирғиз-рус университетининг талабасидир. Бахтигул 2016 йилда ушбу мамлакат парламент вакили Олёрбек Абжалиевнинг ўғлига тушмушга чиқди. У давлат идорасининг халқаро ҳамкорликлар бўлимида эксперт унвонида фаолият олиб боради. 

Image Caption

Тожикистон: 

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон нафақат минтақа, балки дунёда энг кўп фарзандли президентлар жумласидандир. Унинг  9-та фарзанди бор. Аммо улардан фақат икки нафари юқори мансабларда фаолият олиб боради. 

Унинг иккинчи қизи Озода Раҳмон 40 ёшда ва ҳозирги кунда Тожикистон президент идорасини бошқаради. 

У Имомали Раҳмоннинг учинчи фарзанди ва иккинчи қизи ҳисобланади. У кўп вақт давомида Тожикистоннинг Америкадаги элчихонасида фаолият олиб борди. Кейинчалик Давлат департаменти консуллик бўлимининг котиби бўлиб, 2009 йилдан бошлаб ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимида ишлади. 5 йил ўтгач Тожикистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари бўлди. Унинг турмуш уртоғи Жамолиддин Нуралиев Тожикистон миллий банки раисининг биринчи ўринбосаридир. Уларнинг бешта фарзанди бор. 

Озода Раҳмон

Имомали Раҳмоннинг катта ўғли Рустами Имомали 30 ёшга кирган. У ўз фаолиятини 2006 йилда давлат ходими унвонида бошлади. У бир нечита идораларда фаолият олиб борди ва 2012 йилда божхона хизмати раисининг ўринбосари бўлди. Бир йилдан кейин бу идоранинг раҳбарлигини ўз зиммасига олди. Кейинчалик коррупцияга қарши кураш давлат департаментининг директори бўлди ва 2017 йилда Душанбе шаҳар ҳокимиятини бошқармоқда. Қизиқи шундаки, Рустами Имомали спорт заминида фаолият олиб борган ва "Истиқлол" футбол жамоасида ҳужумчи унвонида уйнаган. Икки маротаба чемпион бўлиб Тожикистоннинг кубоги ва супер кубогини қўлга киритган. Шунингдек ҳозирги кунда Тожикистон футбол федерацияси раиси ва Осиё алимпиа уйинлари кенгашининг аъзосидир.  У Душанбе озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича энг катта корхона раисининг қизи билан турмуш қурган. Унинг иккита фарзанди бор. 

Рустами Имомали

Имомали Раҳмоннинг тўнғич қизи Фирўза Тожикистон темир йўл бошқармасининг собиқ раиси Амонуллоҳ Ҳукумовнинг ўғли билан турмуш қурган. Икки йил олдин оммавий ахборот воситалари президентнинг учинчи қизи Рахшона Раҳмон Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги бошқармаси бошлиғининг ўринбосари бўлди,-деб эълон қилганди.

Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг тўртинчи қизи Таҳмина ҳақида бирон бир маълумот йўқ. 

Имомали Раҳмоннинг бешинчи қизи Парвина Тожикистон саноат ва энергетика вазирлигининг собиқ вазири Шерали Гуловнинг ўғли Ашраф Гулов билан турмуш қурган. 

Имомали Раҳмоннинг олтинчи қизи Заррина Тожикистон телерадиоси биринчи каналининг бошловчиси бўлиб ишлайди. У бир неча йил олдин Тожикистон алоқа хизматининг раиси Бекзуҳуров Сиёваш ўғли билан турмуш қурганди. 

Имомали Раҳмоннинг еттинчи қизи Фарзона 2010 йилда мактаблараро халқаро олимпидада биринчи ўриннни эгаллади. 

Раҳмоннинг кенжа ўғли Сомон 2012 йилда Руминияда ўтказилган ахборот технологиялар соҳасидаги халқаро олимпиаданинг олтин медалини қўлга киритди.  

Туркманистон

Қурбонгули Бердимуҳаммедов 2006 йилдан бўён Туркманистон президенти лавозимида фаолият олиб бормоқда. Унинг битта ўғли ва учта қизи бор. 

Қурбонгули Бердимуҳаммедовнинг оила аъзолари

Унинг 37 яшар ўғли Сардор 2003-2008 йилларда Туркманистон озиқ-овқат саноатининг етакчи мутахассиси ва эксперти унвонида фаолият борди ва ушбу мамлакатнинг қишлоқ хўжалик вазирининг ўринбосари симматини ўз зиммасига олганди. 2016 йилдан бошлаб парламентнинг вакили бўлиб фаолият олиб бормоқда. Жорий йилнинг бошидан бўён ташқи ишлар вазирининг ўринбосари ловозимига тайинланган. Унинг учта фарзанди бор. 

Айрим экспертларнинг фикрига кўра, Сардор Туркманистон президентининг ўринбосари бўлади. Бердимуҳаммедовнинг бошқа фарзандлари ҳақида маълумот жуда кам.

Бердимуҳаммедовнинг ўғли Сардор

Бир неча йил олдин хабар тарқалдиким, Бердимуҳаммедовнинг тўнғич қизи Гулжаҳон Англияда углеводород русурсларини бошқариш ва улардан фойдаланиш бўйича Туркманистон давлат агентлигининг вакили бўлмиш Илёсгелди Амонов билан ҳаёт кечиради. 

Бердимуҳаммедовнинг кенжа қизи ўз турмуш уртоғи билан Парижда яшайди. Унинг учинчи қизи ҳақида маълумот йўқ. 

Ўзбекистон

Ўзбекистоннинг 61 ёшга кирган президент Шавкат Мирзиёев  икки йил олдин Ўзбекистон президенти этиб сайланди. Шавкат Мирзиёев ва Зироатхон Ҳошимованинг учта фарзанди бор.

Шавкат Мирзиёев ўз оила аъзолари билан

Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи Саида ва унинг эри ҳақида маълумот жуда оз. 

Президентнинг иккинчи қизи Шаҳноза мактабгача таълим бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари унвонида фаолият олиб боради. Унинг эри Отабек Шаханов ўтган йили президент хавфсизлик хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари унвонига тайинланди. Уларнинг битта фарзанди бор. Бир неча вақт олдин Шавкат Мирзиёев ва унинг оила аъзоларининг тасвирлари оммавий ахборот воситаларида нашр этилди. 

Ўзбекистон президентининг ягона ўғли Алишер талабадир. 

Ёрлиқ

Шарҳ