март 18, 2019 18:22 Asia/Tashkent
  • Баҳрайн подшоси Ҳамд бин Исо Ол-Халифа
    Баҳрайн подшоси Ҳамд бин Исо Ол-Халифа

Туркманистон президенти ва Баҳрайн подшоси Туркманистон пойтахти Ашхабод шаҳрида турли соҳаларда ҳамкорлик тўғрисидаги саккизта ҳужжатга имзо қуйишди.

Форс ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Туркманистон президенти Қурбонгули Бердимуҳаммедов ва Баҳрайн подшоси Ҳамд бин Исо Ол-Халифа учрашуви чоғида икки томон тижорат ва иқтисодий соҳаларида ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришни таъкидлашди. 

Иккитомонлама музокараларнинг якунида томонлар 8-та  ҳамкорлик ҳужжатлари, жумладан транспорт ва коммуникация, таълим-тарбия, спорт, туризм соҳаси ва визани бекор қилиш бўйича алоқаларни кенгайтириш учун ҳамкорлик битимига имзо қуйишди.   

Ёрлиқ

Шарҳ