апрел 13, 2017 19:36 Asia/Tashkent
  • террористлар томонидан кимиёвий қуроландан фойдаланилиши
    террористлар томонидан кимиёвий қуроландан фойдаланилиши

Сурия армияси бош қўмондонлиги тарқатган баённомасида яна бир бор Суриянинг тинч аҳолисига қарши террористлар томонидан кимиёвий қуроландан фойдаланилиши хавфи тўғрисида огоҳлантирди.

Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра,  бугунги ушбу баёнотида Сурия давлат армияси қўмондонлиги жумладан шундай деган: террорчилик гуруҳлар хусусан ИШИД ва Жабҳатуннусра террористлари  кимиёвий қуролга эга бўлиб айрим бошқа давлатларнинг  ҳимояти билан  бундай қурол- яроқларни бир жойдан бошқа жойга кўчиришлари ҳам мумкин.

Сўнгги ҳисоботларга кўра, ўз таъбирлари билан АҚШ бошчилигидаги  ИШИДга қарши  коалициянинг қирувчи самолётлари кеча Дейрузуврдаги ИШИД террористлари марраларини бомбардимон этган.

Сурия армияси қўмндонлигининг эълон қилишича, бу ҳужумлардан сўнг,  ҳужум уюштирилган маҳал осмонига  оқ тутункўтарилган ва бир муддатдан кеийн  тутун сариқ рангга айланган. Тутун рангини ўзгаргани терористларга тегишли заҳарли моддалар омборларни портлаганидан далолат бермоқда. 

Ёрлиқ

Шарҳ