• Арабистоннинг Яманга қарата ҳаво ҳужумида 50 нафар инсон ҳаётдан кўз юмди ва ярадор бўлди
    Арабистоннинг Яманга қарата ҳаво ҳужумида 50 нафар инсон ҳаётдан кўз юмди ва ярадор бўлди

Ушбу ҳаво ҳужуми бугун чоршанба куни эрталаб Арҳаб шаҳридаги Байтул Азий минтақасида амалга оширилган. Мазкур ҳаво ҳужуми пайтида ушбу ётоқхонада 70 дан ортиқ инсон бўлган

Саудия арабистони қирувчи самолётларининг Яман пойтахти Санъо вилоятининг шимолидаги Арҳаб шаҳридаги ётоқхонага қарата амалга оширган ҳаво ҳужумларида 35 киши ҳаётдан кўз юмди ва 15 нафар инсон оғир тан жароҳати олди. 

Яманнинг ал-Мусайра телеканали тарқатган хабарга кўра, ушбу ҳаво ҳужуми бугун чоршанба куни эрталаб Арҳаб шаҳридаги Байтул Азий минтақасида амалга оширилган. Мазкур ҳаво ҳужуми пайтида ушбу ётоқхонада 70 дан ортиқ инсон бўлган. Ҳозиргача Саудия арабистонининг ушбу жиноятидан келиб чиққан талафотлар ҳақидаги охирги статистика маълумотлари тарқатилганича йўқ. 

Шу билан бирга, Яман армияси ва халқ кучлари Арабистон ҳужумига жавобан Яман жанубидаги Лаҳж вилоятининг Каҳбуб минтақасининг шимолий шарқий қисмида Саудия ёлланмалари базасига қарата ракета ҳужумини амалга оширди. Ушбу ракета ҳужуми оқибатида тажовузкор кучлар катта талофатга учради. 

август 23, 2017 17:39 Asia/Tashkent
Шарҳ