• Арабистоннинг АҚШдаги 11 сентябр ҳодисаларини ҳимоя қилиши ҳақидаги ҳужжатлар нашр этилди
    Арабистоннинг АҚШдаги 11 сентябр ҳодисаларини ҳимоя қилиши ҳақидаги ҳужжатлар нашр этилди

Саудиялик дипломатлар 11 сентябрь терактларини молиялаштиришда айбланмоқда

     1999 йили Саудия Арабистонининг АҚШдаги элчихонаси 2001 йил 11 сентябрдаги терактлар репетициясини молиялаштиргани айтилмоқда. Фожианинг 1400 га яқин жабрланувчиси ушбу даъво ифодаланган шикоятни Нью-Йоркнинг Манхэттен туман судига киритди, деб хабар беради Факс Ньюз агентлигига таяниб ал-Олам тармоғи.

Даъвода ФҚБ ҳужжатларига асосланиб айтилишича, 1999 йил ноябрида Саудия Арабистонининг икки фуқароси Муҳаммад ал-Кудҳайн ва Ҳамдон ал-Шалавий Финиксдан (Аризона штати) Вашингтонга America West авиакомпанияси чипталарини сотиб олиб, учиш чоғида бир неча маротаба учувчи кабинасига киришга уринган. Улар ўзларини фош этмай АҚШ ички рейслари хавфсизлик тизимини текшириши лозим эди.

Тилга олинган шахслар АҚШда талаба сифатида яшаган бўлса ҳам, даъвода айтилишича, аслида улар қироллик агентлик тармоғининг бир қисми бўлган. Улар 11 сентябрь ижрочилари билан бир пайтда Афғонистондаги махфий лагерларда машғулотлар ўтаган, Аризонада эканликларида эса самолётни олиб қочган террорчилардан бири билан алоқа қилган.

 

сентябр 11, 2017 17:16 Asia/Tashkent
Шарҳ